RU

Последние новости

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  3 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  2 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  6 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  9 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Азим Аҳмедов: “Акам билан фаолиятимизни “Навбаҳор”да якунлаш ниятимиз бор” Новости

Азим Аҳмедов: “Акам билан фаолиятимизни “Навбаҳор”да якунлаш ниятимиз бор”

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафида тўп тепаётган ярим ҳимоячи Азим Аҳмедовга бир қатор клублар қизиқаётганини футболчининг ўзи интервью жараёнида билдириб ўтди.

“Пахтакор”нинг  ўтган кунги машғулотидан сўнг, Азим Аҳмедовдан интервью олишга қарор қилдик.


-  “Пахтакор”да рўй берган ўзгаришлар барчани ҳайрон қолдирди. Бундай ўзгаришларни сиз футболчилар ҳам кутмаган бўлсангиз керак?

-  “Пахтакор”да рўй берган ўзгаришлар ажойиб бўлди. Иккинчи давра жуда ҳам қизғин тарзда ўтишига шубҳа қилмаяпман. Жамоага яхши футболчилар жалб қилинди. Рақобат ҳам ўз-ўзидан ошиб бормоқда. Иккинчи даврада клубда рақобат жуда ҳам кучли бўлади.

-  Жамоага хориждан мураббийлар келди. Ушбу мураббийлар қўл остида шу кунгача бир нечта машғулот ва ўртоқлик учрашувлари ўтказдинглар. Машқлар ҳам 100 фоиз ўзгарганлиги аниқ. Янги машқларни бажариш сизлар учун қийинчилик туғдирмаяптими?

-  Тўғри айтасиз, аввалгига қараганда машғулотларимиз 100 фоизга ўзгарган. Чунки мураббийларимиз Европа жамоаларида фаолият олиб боришган. Насиб қилса мана шу мураббийлар қўл остида шуғулланиб, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

-  Сизга бошқа клублардан таклифлар бўляптими?

-  Бир қатор таклифлар бор. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу йил “Пахтакор”да рақобат жуда ҳам кучли бўлади ва ўсиш кўзга ташланади. Лекин, ҳозир “шерлар” билан амалда шартномам бор.


-  Агарда бошқа жамоадан жиддий таклиф бўлса ўша клубга ўтасизми?

-  Бу нарсани ўйлаб кўриш керак. Ҳозирча “Пахтакор” билан биргаман. Ривожланиш мақсадида “шерлар” таркибида қоламан.

-  Жамоага янги футболчилар келиб қўшилди. Ўзингиз айтиб ўтганингиздек рақобат ҳам кучаймоқда. Биринчи даврада тез-тез захира футболчиси билан алмаштириладиган бўлдингиз. Асосий таркибдаги жойингизни йўқотиб қўйишдан ҳақида ўйламаяпсизми?

-  Тез-тез алмаштирилишимнинг сабаби, жароҳатим бор эди. Анчадан бери ушбу жароҳат мени қийнаб келарди. Ҳар бир футболчи ўз жойини бошқа футболчига бўшатиб бермаслик учун ҳаракат қилади. Бунинг учун ўз устимизда янада кўпроқ ишлаймиз.

-  Собиқ жамоангиз “Навбаҳор” сизни ортга қайтариш масаласида таклиф билан чиқдими?

-  Албатта, “Навбаҳор” мени ортга қайтариш учун жиддий таклиф билан чиқди. Балки тақдиримда ёзилган бўлса “Навбаҳор”га қайтарман.

-  “Пахтакор”да катта ўзгаришлар бўлди, жамоа олдига катта вазифалар қўйилди. “Навбаҳор”га қайтиш ортга ташланган қадам, деб ўйлайсизми?

-  Бундай деб ўйламайман. “Навбаҳор”га ўтсам ўз устимда ишлаб жамоам учун жонимни бериб, майдонда тўп тепаман.

-  Гапингизда жон бор, лекин “Пахтакор” кейинги йили ОЧЛда иштирок этиши ҳақиқатга яқинроқ...

-  “Навбаҳор” ҳам ОЧЛда иштирок этиши мумкин. Бу борада “Пахтакор”да имконият кўпроқ бўлиши аниқ. “Навбаҳор” ҳам яхши ҳомий топса, улар ҳам бундай йирик мусобақада иштирок этиши мумкин. “Навбаҳор” ҳам ОЧЛда иштирок этишига ишонаман. Жамоа олдига ОЧЛга чиқиш вазифаси қўйилса собиқ жамоамга қайтишим мумкин. Балки иккинчи даврада қайтарман. Буни вақт кўрсатади.

-  Фаолиятингизни “Навбаҳор”да якунлайсизми?

-  Одил акамни ҳам, менинг ҳам ниятим шу. Акам билан фаолиятимизни “Навбаҳор”да якунлаш ниятимиз бор. “Пахтакор”га келганимдан бери “Навбаҳор”да юрагимни бир парчаси қолиб кетган.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Автор :
Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика