RU

Последние новости

12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  0 12:22Водий дербиси қачон ўтказилади? Суперлиганинг октябрь ойи тақвими  0 12:05Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Қайрат"да бош мураббий ўзгарди  1 11:42Саудия Арабистони клуби яна бир бразилияликни ўз сафига қўшиб олди  1 11:17Роналду: "Португалия терма жамоасидаги фаолиятимни якунлаш? Мен асосий таркибда ўйнашим керак"  11 10:45Расман. Шукуровнинг янги жамоаси навбатдаги трансферни эълон қилди  0 10:17"Ал Иттиҳод" "Аякс" етакчиларидан бирини сотиб олди  0 09:50Германия терма жамоасининг янги сардори маълум  1 09:21"Ал Насср" "Челси" футболчисини 23 миллион еврога сотиб олди  2 08:52Легионеримиз жароҳат сабабли Ўзбекистон МТЖнинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  6 08:24ПСЖ футболчиси "Ал Иттиҳод"га кўчиб ўтди  0 07:55Расман. Осимхен "Наполи"ни тарк этди  6 07:37Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  8 23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   14 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  27

"Аждарлар" мавсумни ғалаба билан бошлашди: "Насаф" - "Андижон" 3:1 Новости

"Аждарлар" мавсумни ғалаба билан бошлашди: "Насаф" - "Андижон" 3:1

Қаршида шаҳридаги "Насаф" ва "Андижон" ўртасидаги ўйинининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.


«НАСАФ» – «АНДИЖОН» 3:1
12 март 2015. Қарши. "Марказий" стадион. 6247 томошабин
Ҳакамлар
: М.Муҳамедов, А.Цапенко, Р.Серазетдинов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Голлар: Артур Геворкян 21, - 1:0 (Илҳом Юнусов). Артур Геворкян 45, - 2:0. Олександр Каблаш 54, - 3:0 (Артур Геворкян). Рустам Аъзамов 67, - 3:1.

"Насаф": 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов (22.Шоҳруҳ Гадоев, 75), 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Илҳом Юнусов (7.Акрам Бахритдинов, 62), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 99.Олександр Каблаш (34.Фарруҳ Сайфиев, 83).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 32.Ҳамза Каримов, 33.Одил Ҳамробеков.

"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 4.Раҳим Қодиров, 6.Иброҳим Отахонов, 10.Предраг Вуйович, 17.Тимур Васильев, 18.Рустам Аъзамов, 22.Иқбол Акрамов (20.Сайриддин Гаффаров, 30), 23.Санжар Асқаралиев, 28.Расул Раҳмонов, 70.Фарруҳ Шотурсунов.
Захира: 34.Лочин Долимов, 7.Асқар Жадигеров, 8.Шукур Жумабоев, 11.Абдумалик Абдуллаев, 19.Дониёр Усмонов, 33.Умрилло Рамазонов.


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

90+3. Қаршининг "Насаф" клуби мавсумнинг илк турида "Андижон"ни мағлуб этди - 3:1.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88.
Иброҳим Отахонов Фарруҳ Сайфиевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди

83.
Олександр Каблаш ўрнига Фарруҳ Сайфиев майдонга тушди.

79.
"Андижон" таркибида ўзгариш. Предраг Вуйович ўрнига Асқар Жадигеров майдонга тушди.

75.
"Насаф" таркибида ўзгариш. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди.

67. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Рустам Аъзамов ҳисобни қисқартирди - 3:1.

67. ГОООООООООООООООООЛ! Рустам Аъзамов 3:1!

64.
"Насаф" - "Андижон" учрашувини 6247 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.

62.
"Насаф" таркибида ўзгариш. Илҳом Юнусов ўрнига Акрамжон Баҳритдинов майдонга тушди.

54. Артур Геворкяннинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Олександр Каблаш дарвозага йўллаб ҳисобни 3:0га етказди.

54. ГООООООООООООООООЛ! Олександр Каблаш 3:0!!!

48.
Каблаш рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди аммо зарбаси кучсиз чиқди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2.
Биринчи бўлим тугади

45. Артур Геворкян дарвозабон хатосидан кейин чамаси 34 метрлар масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

45. ГООООООООООООООЛ! Артур Геворкян!!! 2:0

43.
Баҳром Абдураҳимов чамаси икки метр масофадан тўпни дарвозага ноаниқ йўллади...

35.
Артур Геворкяннинг зарбаси йўлига бу сафар Геннадий Мошняга тўғаноқ бўлди.

30. "Андижон" таркибида ўзгариш. Иқболжон Акрамов ўрнига Сайриддин Гаффаров майдонга тушди.

24. “Андижон” сардори Расулжон Раҳмоновнинг чамаси 25 метрлардан жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

21. Бурчакдан Илҳом Юнусов томонидан узатилган тўпни жамоа сардори Артур Геворкян боши билан дарвозага йўллаб, ўйинда ҳисобни очди - 1:0

21. ГООООООООООООООЛ! 1:0 Артур Геворкян


18. Геворкян-Каблаш-Шомуродов комбинацияси Илҳомнинг кучли зарбаси билан якун топди. Ноаниқ.

10. Рок Рой томонидан чамаси 28 метрлар узоқликдан йўлланган зарбани “Андижон” посбони қийинчилик билан бартараф этди.

1. Учрашув бошланди!

- Давлат мадҳияси садолари остида ҳар иккала жамоа сардорлари Қарши шаҳрида мусобақа байроғини кўтаришди

- Учрашувдан олдин "Насаф" бош менежери Шамил Ярулин ўтган мавсум тўпурари Артур Геворкянга футболчимиз учун аталган махсус кубокни топширди.

- Матнли трансляция "Насаф" клуби матбуот хизмати билан ҳамкорликда олиб борилади.

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика