RU

Азар жароҳатини янгилаб олган (Marca) Новости

Азар жароҳатини янгилаб олган (Marca)

“Реал” вингери Эден Азар чап сон мушакларидан такрорий жароҳат олди.

Азар ЕЧЛ 1/8 финали доирасида 16 март куни “Аталанта”га қарши ўтадиган жавоб баҳсига қадар тикланиши мумкин. Бироқ, мадридликлар устози Зинедин Зидан белгиялик футболчини тўлиқ соғаймаса қайдномага қўшмоқчи эмас.

Ўйинчи спорт залида индивидуал дастур асосида машғулот ўтказмоқда. 3 февраль куни сафдан чиққан 30 ёшли футболчи март бошига қадар жамоавий машғулотларга қисман қўшилиши тахмин қилинганди. Бироқ, бу юз бермади.

Азар жорий мавсум Ла Лигада 8 ўйинда майдонга тушиб, 2+1 натижа кўрсатди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика