Азар "Алавес"га қарши ўйинда майдонга тушадими?
09 июл 2020 15:27
Новости
Азар "Алавес"га қарши ўйинда майдонга тушадими?
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Алавес"га қарши ўйин учун тайёргарлик кўрмоқда.
Азар "Алавес"га қарши ўйин учун ўтаётган сўнгги машғулотда умумий гуруҳда шуғулланган. Аммо бельгиялик футболчи сешанба ва чоршанба куни машғулотларни тўлиқ ўтказа олмади.
Зидан ўйинчининг соғлиги бўйича таваккал қила олмайди, аммо "Алавес"га қарши ўйиндаги ғалаба муҳимлиги мураббийнинг режаларига таъсир қилиши мумкин.
Азар "Эспаньол" (1:0)га қарши ўйинда оёғига кўплаб зарбалар қабул қилиб олганлиги учун тўпиғида ноқулайлик сезганди. Эден "Хетафе" (1:0) ва "Атлетик" (1:0)га қарши ўйинларни ўтказиб юборди.
Футболчи жорий мавсум "Реал" сафида Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии