RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Аъзамов ва Суюновнинг "Насаф"даги хайрлашув учрашуви Новости

Аъзамов ва Суюновнинг "Насаф"даги хайрлашув учрашуви

"Насаф"нинг икки етакчи аъзолари Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамов бугун "аждарлар" сафидаги ўзларининг охирги ўйинларини ўтказишади.


"Бунёдкор"га қарши 3-турнинг қолдирилган баҳси бу икки футболчи учун "Насаф"даги хайрлашув ўйини бўлади.

Хабарингиз бор, Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамов иккинчи даврадан бошлаб "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиши ҳақида маълумот бергандик. Томонлар трансфер масалаларини деярли ҳал этишган. Ушбу ўйиндан кейин томонлар расмий жараённи якунлашлари кутилмоқда. Бу эса Суюнов ва Аъзамовнинг "Насаф" таркибидаги сўнгги ўйини бўлишини билдиради.


Элдорбек Суюнов (2011-2017)
118 ўйин, 51 "қуруқ", -91 гол.

Элдорбек Суюнов "Насаф" сафида барча мусобақаларда 118 учрашувда майдонга тушган ва жами 91 гол ўтказган. Шулардан 51 ўйинни "қуруқ" ўтказган.

Суюнов ўтказилган учрашувларнинг 87тасини чемпионат доирасида, 18 беллашувни Ўзбекистон кубоги, 1 та ОФК кубоги ҳамда 13 марта ОЧЛ мусобақасида майдонга тушган.

Элдорбек Суюнов "Насаф"га 2011 йилги мавсумда келиб қўшилган. Анатолий Демяненко қўли остида дарвозабон бир марта ОФК кубоги ўйинида майдонга тушишга улгурган. Шундан кейин 2013 йилдан бошлаб асосий таркиб футболчисига айланган.
Бу вақтга қадар Суюнов "Насаф" билан 4 маротаба бронза медалини, Ўзбекистон кубоги, ОФК кубоги, Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.



Шерзод Аъзамов (2009-2017)

149 ўйин, 6 гол.

"Насаф" сардори шу кунга қадар барча мусобақаларда "аждарлар" таркибида 149 учрашувда майдонга тушган. Марказий ҳимоячи 6 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол этишга ҳам муваффақ бўлган.

Аъзамов "Насаф" сафида ОФК кубоги, ОЧЛ, Олий лига, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон суперкубогида иштирок этган.
Салкам 8 йиллик фаолияти давомида Аъзамов "Насаф" билан кумуш медали, 6 марта бронза медали, ОФК кубоги Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон суперкубоги соҳибига айланган.

Бугунги беллашув Шерзод Аъзамов учун "Насаф" таркибидаги охирги ва шу билан биргаликда юбилей 150-учрашув бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Аъзамов ва Элдорбек Суюнов "Машъал" академияси тарбияланувчилари саналишади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика