RU

Последние новости

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  3 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Азамат Абдураимов: “Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг кетиш ҳақида ариза ёзгандим” Новости

Азамат Абдураимов: “Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг кетиш ҳақида ариза ёзгандим”

“Бунёдкор” – “Андижон” (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози иштирок этди.
"Ғалаба билан "Бунёдкор" жамоасини ва Сергей Лушанни табриклайман. Ҳамкасбимнинг келажакдаги ишларига омад тилайман”, - деб гап бошлади Абдураимов.  

"Биз бугун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Мени хурсанд қилгани шуки, футболчиларим ўйинни ташлаб қўйишгани йўқ. Нима бўлганда ҳам "Бунёдкор" чемпион жамоа ҳисобланади. Улар таркибида бир қатор малакали футболчилар мавжуд. Бугун айнан шу жиҳат уларни ғалабасини таъминлади. Бизнинг асосий камчилигимиз стандарт вазиятлардан фойдалана олмаётганимиз. Жамоани кейинчалик ким бошқаришини билмайман. Мен "Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг ариза ёзгандим. Лекин ҳозирча клуб раҳбарлари ҳеч нарса дейишгани йўқ. Ҳамма айбни ўз буйнимга оламан. Жамоа ғалаба қозона олмаётгани бош айбдор мураббий. Мен жамоадан кетишга тайёрман”, - дейди Азамат Абдураимов. 


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика