RU

Последние новости

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  1 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  5 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  17 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  16 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  7 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Азамат Абдураимов: "Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз керак" Новости

Азамат Абдураимов: "Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз керак"

Тажрибали футбол мутахассиси Азамат Абдураимов Ўзбекистон терма жамоасининг саралашдаги рақиблари ва имкониятлари ҳақида фикр билдирди.


"Ўйлайманки, гуруҳимизда тенг рақиблар жамланди. Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқишимиз керак. Фикримча, "B" гуруҳи бироз енгилдек таассурот қолдирди. У ерда битта фаворит бор - Корея Республикаси. Қолганлар класс жиҳатдан пастроқда. Энг кучли гуруҳ шубҳасиз "С" гуруҳи бўлди. Сўнгги Жаҳон чемпионатида қатнашган бирданига 3 та терма жамоа битта гуруҳдан жой олди. 

Бизнинг гуруҳда кураш Қатар, Эрон, Ўзбекистон ўртасида бўлиб ўтиши аниқ. Уларни жуда яхши биламиз, бир неча маротаба тўқнаш келганмиз. Кучли ва кучсиз тарафларидан хабаримиз бор. Лекин БАА терма жамоасини ҳам унутиб қўймаслик керак. Гап Жаҳон чемпионатига чиқиш ҳақида борар экан ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз шарт. Бу босқичда ҳамма терма жамоа ўзининг ўйинини кўрсатишга интилади",- дейди Азамат Абдураимов.

Рейтинг: +8   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика