RU

Последние новости

00:05Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"  1 23:47Жаҳон чемпионати олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  0 23:28Тожикистон термасининг Тошкентдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бундеслиганинг 3-тури старт олмоқда! "Боруссия" Д ўз майдонида дебютантни қабул қилади  0 22:51Виталий Левченко: "1 очкога муносиб эдик"  5 22:22"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди  5 22:06Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти”  4 21:58Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз"   9 21:45Суперлига. "Пахтакор" - "Нефтчи" 0:0  0 21:28Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"да "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  81 20:55Месси навбатдаги ўйинларда ўйнайдими? Мартино жавоб берди  6 20:32Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1  0 20:17Суперлига. "Сўғдиёна" қўшиб берилган дақиқада урган голи эвазига "Қизилқум" майдонидаги мағлубиятдан қутулиб қолди  5 20:12Футзал. ЖЧ 1-тури дисквалификациялари  0 19:50"Манчестер Сити" етакчиси АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  0

Азамат Абдураимов: "Ғалабали кунлар келишига ишонаман" Новости

Азамат Абдураимов: "Ғалабали кунлар келишига ишонаман"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида андижонликлар бош мураббийи Азамат Абдураимов қатнашиб журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Албатта, бугунги натижадан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Чунки ўз майдонингда ютқазиш аламлидир. Бунинг устига кетма-кет учинчи учрашувда ҳам ютқаздик. Бугунги ўйинни кўриб чиқиб хатоларимизни таҳлил қиламиз. Айни пайтда бизга гол етишмаяпти. Негадир ҳужумчиларимиз имкониятлардан фойдалана олмаяптилар. Футболчиларга қанотлардан ҳужумлар ташкил этиб, рақибга нисбатан босим уюштириш кераклигини уқтиргандим. Лекин улар кўрсатмаларимни бажара олишмади.

Бугун ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Бунга майдоннинг ҳолати ҳам комбинацион ўйин кўрсатишимизга тўсқинлик қилдик. Ютқазган бўлсак-да, “Машъал”дан кучсиз эдик деб айта олмайман. Аммо яна стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Негадир сўнгги дақиқаларда йигитлар ўйинни бўшаштириб юборишмоқда. Кетма-кет учинчи мағлубиятимизни тан олган бўлсак-да, қўлимизни туширмоқчи эмасмиз. Бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Вазиятни ўзгартиришга астойдил ҳаракат қиламиз. Албатта, олдинда ғалабали ўйинларимиз кўплигига ишонаман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика