RU

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. “Барса” финалда яна “Лион”га қаршилик кўрсатолмади Новости

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. “Барса” финалда яна “Лион”га қаршилик кўрсатолмади

Туриндаги “Альянц” стадионида аёллар ўртасида Чемпионлар лигаси мусобақаси 2021/22 йилги мавсумининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтди.

Унда “Лион” 3:1 ҳисобида “Барселона”ни таслим этиб, ўз тарихида 8-маротаба (рекорд) мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ҳам мазкур жамоалар финалда тўқнаш келган ва ўшанда ҳам “шерлар” 4:1 натижаси билан зафар қучганди.

“Барселона” – “Лион” 1:3 (1:3, 0:0)

“Альянц” стадиони

Голлар: Амандин Анри 6 – 0:1, Ада Хегерберг 23 – 0:2, Катарина Макарио 33 – 0:3, Алексия Путельяс 41 – 1:3.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика