RU

Последние новости

12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  45 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  14 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-16 Халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади Новости

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-16 Халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ташкил этилган Халқаро мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун мусобақа доирасидаги сўнгги ўйинни ўтказди.

Вакилларимиз турнир мезбони Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди.

Бунгача вакилларимиз Қозоғистон U-17 билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишган бўлса, кейинги турда Тожикистонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.
 
Шу тариқа учта ўйинда иккита дуранг ва битта ғалаба қозонган Илҳом Ханжариев шогирдлари халқаро мусобақада 2-ўринни қўлга киритишди. Қозоғистон U-17 терма жамоаси эса мусобақа ғолибига айланди.

Терма жамоамиз дарвозабони Ангелина Полюшкевич мусобақанинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.
 

 
Халқаро мусобақа
Қирғизистон U-16 - Ўзбекистон U-16  2:2
Голлар
: Камола Эркинова (9), Ойсара Суюнова (10) - Толгонай Алмазбекова (28,52)
Қирғизистон U-16: О.Содиқова, Б.Байзулдаева, А.Акилбекова, Айдай Нурлан қизи, Эсфира Салиева, Т.Алмазбекова, С.Қурбонбек қизи, А.Канат, З.Ахматқулова, Ж.Қодирбек қизи, А.Зородина.
Ўзбекистон U-16: Ангелина Полюшкевич, Камола Эркинова, Нодира Искандарова, Диёра Жўрабоева, Умида Хатамова, Марина Корсникова, Зарина Маматкаримова, Ўғилой Сайдуллаева, Парвина Содиқова, Ойсара Суюнова, Зарина Жумаева.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика