RU

Последние новости

13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олиш таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  3 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади Новости

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Қаршининг "Севинч" жамоалари етиб келишди.

Чемпионлик пойгасида ҳам жиддий рақобат қилаётган мазкур икки клуб ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинга бўлган қизиқиш катта.

Режага кўра финал ўйини 25 ноябрь куни ўтказилиши керак эди. Тақвим бўйича 17-26 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аёллар ўртасида CAFA кубоги бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ, айрим сабабларга кўра Бишкекдаги мусобақа кейинроққа қолди. Натижада октябрь ойининг юқорида келтириб ўтилган кунларида бўшлиқ юзага келди. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ўзаро келишиб, мана шу вақт оралиғида мамлакат кубогининг финал учрашувини ўтказишни лозим деб топди. Бу қарор шунингдек кубок финалининг ноябрь ойи сўнггига қолиб кетмаслигини ҳам таъминлаб беради. Ўз навбатида Тошкент ва Қарши жамоалари ҳам юқоридаги қарорни қўллаб-қувватлашди.

Шундан келиб чиқиб, 24 октябрь — пайшанба куни финал учрашуви Тошкентдаги "Тўқимачилик" стадионида ўтадиган бўлди. Беллашув соат 15:00да старт олади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика