RU

Последние новости

12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  1 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   1 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  7 07:50Элдор Шомуродов Италияда  18 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогида ҳангома Новости

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогида ҳангома

19 сентябрь куни Қўқонда "Қўқон-1912" - "Нефтчи" жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтди.

Гап шундаки, Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонган. Жавоб ўйинида "Қўқон-1912" жамоаси меҳмонлар дарвозасига 2та тўп киритган.

Икки жамоа бир хил ҳисобда ғалаба қозонганидан кейин учрашув бош ҳаками И.Исмоилов ва назоратчи И. Раҳимовнинг боши қотади. Чунки, аёллар футболидаги регламентда қуйидаги банд бор.

2.3. Чемпионат Узбекистана среди женских клубов (команд) проводится на основании настоящего Регламента.
2.4. Первенство, Кубок, Фестивали, Суперкубок по футболу среди женских футбольных клубов (команд) Узбекистана проводятся на основании дополнительных положений, разработанных ФФУ и ПФЛУз.

Яъни, кубок ўйинлари учун қўшимча низом ишлаб чиқиш керак. Лекин ҳакамларнинг қилган мурожаатига кўра, қўшимча низом ишлаб чиқилмагани ҳақида жавобни олишган. Натижада ўйинга қўшимча дақиқалар қўшилган. Қўшимча дақиқа эса 1:1 ҳисобида якунига етган. Бундай ҳолда нима бўлади, пенальтими ёки меҳмонда урилган гол қоидаси?

Ҳакам ўйинни тўхтатади, "Нефтчи" ғолиб сифатида ортга кетади. Лекин учрашув назоратчиси ўйлаб қолади, яна телефон... Аллақачон йўлга чиқиб бўлган "Нефтчи" вакилларига қўнғироқ қилишади ва тўхтаб туришни айтишади. Анча вақтдан кейин яна қўнғироқ, кетаверинглар. Ҳангома, тўғрими?

Биз бошқа мусобақаларни синчиклаб ўрганиб чиқдик, қаердадир сафардаги гол қоидасига амал қилишса, яна қаердадир пенальти белгилинар экан. Айрим давлатларда эса аёллар футболига қўшимча дақиқа қўшмасдан, навбат пенальтиларга берилади.

Лекин, қандай қилиб ПФЛ ўзи ўтказётган мусобақага низом ишлаб чиқмагани қизиқ.

Рейтинг: -28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика