RU

Последние новости

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  0 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  6 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

Аёллар футболи. Айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашганлиги, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган шаҳсларга ёрдам берганлиги учун жазоланди Новости

Аёллар футболи. Айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашганлиги, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган шаҳсларга ёрдам берганлиги учун жазоланди

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан 2020 йил 5 октябрда келишилган ўйинларда қатнашиш, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича аёллар футбол клублари вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилганлигига қарамасдан аёллар футболида ушбу фаолият билан шуғулланган шаҳслар аниқланди.

Футбол соҳасида фаолият юритган собиқ мутахассислар ҳамда ушбу соҳага алоқадор бўлмаган шаҳслар томонидан “Гули” (Навоий), “Навбаҳор” (Наманган), “Металлург” (Бекобод) ва “Бунёдкор” (Тошкент) аёллар клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларга ҳақ евазига келишилган ўйинларда қатнашиш ва тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича таклиф билан чиқилганлиги маълум бўлди.

Ўрганишлар натижасида айрим футболчи ва мутахассислар юқорида тилга олинган шаҳсларнинг таклифларига розилик билдириб, ўзига айтилган ноқонуний вазифаларни бажарганлиги ҳам фош этилди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан тегишли маълумотлар тўпланиб, ЎФА Этика қўмитасига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун топширилди.

Тақдим этилган маълумотлар бўйича ЎФА Этика қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди ҳамда айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашганлиги, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган шаҳсларга ёрдам берганлиги учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси футбол соҳасида шубҳа остига олинган вазиятлар, футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда иштирок этиш бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика