RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик" Новости

Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Арал" - "Жайхун" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барча футбол мухлисларини Про лига янги мавсумининг очилиши билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, "Арал"га қарши тенгма-тенг ўйнай олдик деб ҳисоблайман. Голларни ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Таркибимиз ўзимизнинг маҳаллий ёш футболчилардан иборат. Шундай бўлса ҳам кучли жамоага қарши муносиб қаршилик кўрсата олдик.

- "Жайхун" жамоаси биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатаётганди. Иккинчи бўлимда чарчаб қолгандек кўринди ...

- Йўқ, мен бундай деб айтмаган бўлардим. Биз ҳар икки бўлимда ҳам тенгма-тенг ўйнай олдик. Голлар ўз хатоларимиз эвазига юзага келди. Йигитларда чарчоқ сезилгани йўқ, биз охирги дақиқаларга қадар жисмоний жиҳатдан фаоллик кўрсатдик.

- Бир неча кундан кейин "Жайхун" Ўзбекистон Кубогидаги юришини бошлайди. Жамоа олдида ушбу турнирдаги мақсад қандай?

- Биз ҳар бир ўйинга максимал тайёрланамиз. Кубокда битта уй, иккита сафар учрашувимиз бор. Айтиб ўтдим, таркибимиз ёш футболчилардан шаклланган. Бу йилдан Про лигада ўйнаймиз, бу кичкина чемпионат эмас, муносиб иштирок этишимиз лозим.

- Асадилло Қуттибоев захирага олинганига сабаб нима?

- Асадилло Қуттибоев иқтидорли футболчи. Олдиндаги ўйинларини ўзини кўрсатишига шубҳамиз йўқ. Бугун негадир ўз даражасида ўйнай олмади. Шу боис уни захирага олдик.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика