RU

Последние новости

23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  6 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  368 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0

Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган" Новости

Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"

Про лиганинг 17-туридан жой олган "Олимпик" – "Жайхун" (3:1) учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, "Олимпик"ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Улан анчадан бери бунга эришолмаётганди. Жамоага кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. "Олимпик"нинг ўйинини таҳлил қилиб, баҳсга астойдил тайёрлангандик. Йигитларимизга эътироз йўқ. 10 киши бўлиб қолсак-да, муносиб ўйин кўрсатишди. Қўпол хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Тўғрисини айтсам, болаларга тажриба етишмаяпти. Замонавий футболга ёндашишга ва яхши машғулотлар ўтказиб, тайёргарланяпмиз. Бироқ ўйинда ҳаммаси ҳам ўхшамаяпти. Уйдаги ва меҳмондаги ўйинлар фарқ қилмоқда. Буни сафар билан боғламоқчи эмасман. Шунчаки тўғри футбол ўйнаш керак. Бизга жамоа шаклланиши учун 1-2 йил вақт керак. "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган. Кейинги икки турни — "Локомотив" ва "ФарДУ"ни уйда қабул қиламиз. Буёғига шу ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", – деди Нурбаев.

- Биринчи бўлимда "Олимпик" устунлик қилди, иккинчи бўлимда эса "Жайхун" устунликни қўлга олди. Сизлар мезбонларнинг иккинчи бўлимдаги саросимасидан фойдаланиб кетишингизга нима халақит қилди? Жамоангиз ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди...

- Биринчи таймда ўйинга мослашиш қийин кечди. Иккинчи таймда бир йўла 3 та ўзгаришга қўл урдик. Бу бизга фойда берди. Захирадан туширган футболчимиз гол урди. Кейин диққат-эътиборни йўқотдик ва голлар ўтказдик. Бу учинчи ёки тўртинчи ўйиндаёқ рўй бермоқда. Болаларда тажриба йўқ, айниқса, ҳимояда кўп муаммоларимиз бор. 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин барибир ҳужумга ўтишга тўғри келди. Тўғрисини айтсам, ҳеч бўлмаса дурангни кўзлагандим. Шунинг учун ҳимоячи ўрнига ҳужумчини майдонга туширгандим. Бугун ҳам "Арал" билан ўйиндаги сингари бир киши кам қолдик ва кетма-кет голлар ўтказдик. Ҳамма йигитлар ва қизил карточка олган футболчимиз билан гаплашиб оламиз. Кетма-кет иккита ўйинда четлатиш юзага келмоқда, бу яхши эмас. Шу туфайли жамоа қийин аҳволда қолмоқда. Йигитлар ҳаракат қилди, бу бўйича эътироз йўқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика