"Аякс" икки футболчисини сотиб, 140 млн. евро ишлаб олмоқчи
28 ноя 2018 12:47
Новости
"Аякс" икки футболчисини сотиб, 140 млн. евро ишлаб олмоқчи
Амстердамнинг "Аякс" катта эҳтимол билан навбатдаги трансфер ойналарида ўзининг икки ёш футболчиси билан хайрлашиши мумкин.
Европанинг кўплаб клублари ҳимоячи Матейс де Лигт ва ярим ҳимоячи Френки Де Йонгга қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра, клуб икки иқтидорли футболчи трансферидан 140 млн. евро ишлаб олмоқчи.
Олдинроқ, бу голландияликларга "Барселона" жиддий қизиқаётгани, аммо улар учун курашда ПСЖ, "Манчестер Сити", "Реал", "Ювентус" ва яна бир неча клуб билан курашишга тўғри келиши эълон қилинган эди.
Комментарии