RU

Последние новости

09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  0 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1

"Аяччо" - "Марсель". Франция чемпионати 14-турининг дастлабки учрашуви анонси Новости

"Аяччо" - "Марсель". Франция чемпионати 14-турининг дастлабки учрашуви анонси

Франция чемпионатининг 14-турини очиб берувчи ўйиннинг анонси билан танишиб олинг.
"Аяччо" - "Марсель"
Учрашувлар тарихи
: +4 =2 -6.

Бош ҳакам:
Лионель Жаффредо (Ванн).
Стадион: 
"Франсуа Коти".
22 ноябрь, 00:30.

2014 йилги мундиалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди, энди эса бемалол миллий чемпионатларга эътибор қаратиш мумкин. Францияда ҳамон "ПСЖ" якка ҳокимлик қилмоқда, қолган жамоалар эса унга рақобат қилишга уринишмоқда холос. Чемпионлик пойгасида иштирок этиши кутилаётган клублардан бири "Марсель" клубидир. Дастлабки 13та турда клуб 21 очко тўплади ва 5-ўринда бормоқда.

Ўтган турда "Марсель" ўтган турда ниҳоят сентябрь ойидан кейин дастлабки ғалабани қўлга киритди. Умуман олганда, "Сошо" устидан қозонилган ғалаба фахрланиш учун сабаб бўлмайди. "Марсель" аутсайдерларни мағлуб этиши шарт, буни клуб футболчилари ҳам тушуниб туришибди. "Сошо" сўнгги ўриндаги жамоа эди, "Марсель"нинг бу турдаги рақиби – охиридан битта юқоридаги жамоа.

"Провансаллар" Корсикада "Аяччо" меҳмони бўлишади. 12-турда "Валансьен"га мағлуб бўлган жамоа бош мураббийсиз қолди. Фабрицио Раванелли дастлабки 12та ўйиндан атига биттасида ютиб истеъфога чиқарилди. Дастлаб "Аяччо" раҳбарияти бир ҳафта ичида янги мураббий топишларини эълон қилишганди. Аммо "Марсель"га қарши ўйинга Корсика жамоасини вақтинча мураббий вазифасини бажараётган мутахассис тайёрлади.

"Марсель" учун энг катта йўқотиш - Андре Айю. Ганалик футболчи ЖЧ-2014 саралаши плей-оффида Мисрга қарши ўйинда жароҳат олди. Энди у 8 ҳафта даволанади Айюдан ташқари Род Фанни ҳам бу ўйинда майдонга туша олмайди.


euro-football.ru сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика