RU

Последние новости

23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  0 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  0 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  2 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  24 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  15 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0

Ахбор Имомхўжаевни андижонлик энг машҳур сухандон қутлайди Новости

Ахбор Имомхўжаевни андижонлик энг машҳур сухандон қутлайди

“Андижон” жамоасининг уй учрашувларида узоқ йиллар давомида ажойиб тарзда сухандонлик қилган Раббано Камолович Раҳмоновни жуда кўпчилик яхши эслайди.

Ўзининг ширали овози билан ўз вақтида барчани ром этган 76 ёшли Раббано ота бугунги кунда Бухоро вилоятининг Олот туманида истиқомат қиладилар. Ўз мутахассислиги бўйича Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси унвонигача эришган Раббано Камолович бугун қутлуғ – 80 ёшини нишонлаётган устоз, таниқли шарҳловчи, жонкуяр журналист, республика тоифасидаги ҳакам Ахбор Рустамович Имомхўжаевга ўзининг самимий табригини йўллади.

Ҳурматли Ахборжон ака!
Дунёга ўзбек футболининг нуфузини оширишдаги буюк хизматларингиз ҳар қандай таҳсин, эъзоз ва эътирофларга лойиқлиги бутун ёрқин фаолиятингиз мобайнида намоён бўлган. Сиздек ўз Ватани ва халқига фидойи, камтар, бағрикенг, мехридарё инсон, миллионлар ўйини - футболдаги бетакрор, жарангдор овозли шарҳловчи ва ижодкор сифатида машҳурлигингизга ҳаммамиз ҳавас қиламиз.


Табрик шеъри
80 баҳорингиз муборак бўлсин,
Футболнинг машъали Ахборжон ака!
Уйингиз нурафшон нурларга тўлсин,
Аллоҳ умрингизга берсин барака!

Шарҳловчилар сафида мисли сардор,
Ҳакамлик бобида етакчи шунқор.
Адиблик санъати сиз учун шиор,
Миллатнинг фахрийси, ғурури, АХБОР!


Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила,
дўстингиз ва шогирдингиз Раббано Камолович Раҳмонов.
Бухоро. 2016 йил 19 февраль

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика