RU

Последние новости

14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  0 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  43 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  13 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  7 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  8

Ахбор Имомхўжаев хотира турнири стартига 4 кун вақт қолди Новости

Ахбор Имомхўжаев хотира турнири стартига 4 кун вақт қолди

Ўзбек спорти журналистикасининг отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев хотираси йўлида футбол мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Мусобақа 2 июль — Бутунжаҳон спорт журналистлари халқаро куни муносабати билан ўтказилади. 3 июль куни старт оладиган турнирда 8 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Фахрийлар йўналишида “Пахтакор” фахрийлари, “Тонг” фахрийлар жамоаси, фахрий журналистлардан ташкил топган “Журналист” жамоаси ҳамда ЎФА фахрийлар жамоаси ўзаро бир мартадан тўқнаш келади. Ёшлар йўналишида эса футбол шарҳловчиларидан иборат “Шарҳловчи” жамоаси, Championat.asia, Sports.uz жамоалари, шунингдек, Ахбор Имомхўжаевнинг фарзандлари ҳамда набираларидан ташкил топган “Сулола” жамоаси майдонга тушади.

6 июль куни ҳар бир йўналиш ғолиблари, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ўзаро ҳал қилувчи беллашувларда иштирок этади. Мусобақа “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.

Иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларнинг иш соатлари, шунингдек, об-ҳаво шароитлари инобатга олиниб, беллашувлар кечки 19:30 дан бошлаб бўлиб ўтади. Мусобақага оид янгиликларни биз билан кузатиб боринг.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика