RU

Последние новости

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  15 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  99 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади Новости

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади

Иккинчи бор ташкил этилаётган Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади.

Сир эмаски, “Пахтакор” жамоасининг ташкил этилиши ва шу номдаги стадион ишга туширилишида Ахбор ота бевосита иштирок этган шахслардан биридир. Катта авлод бу инсонни “Пахтакор” билан бирга ёд олади. Шундан келиб чиқиб, ўз вақтида “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган машҳур фахрий футболчилар мусобақада иштирок этади.

Шунингдек, қаҳрамонимиз Ўзбекистон футбол ассоциациясида узоқ йиллар меҳнат қилган. Чемпионат ўйинларида комиссар сифатида фаолият олиб борган. Аввал ҳакамлик, кейин эса ҳакам назоратчиси сифатида мамлакат футболи ривожига улкан ҳисса қўшган. Бунинг ҳурмати мусобақанинг амалдаги чемпиони ЎФА Равшан Эрматов бошчилигида турнирда қатнашади. Шунингдек, яқин ўтмишда рефери сифатида фаолият олиб бориб, эндиликда назоратчи сифатида ишлаётган шахслардан иборат ЎзФҲМ жамоаси ва ЎзПФЛ жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.

Хотира турнирида футбол шарҳловчиларидан тузилган юлдузли жамоа ҳамда асосини спорт журналистлари ташкил этадиган жамоа ҳам иштирок этади. Championat.asia ва Kun.uz каби нашрлар ҳам чемпионлик учун беллашади.

Сир эмаски, Ахбор Имомхўжаев умрининг сўнгги йилларини “Тонг” фахрийлар жамоасида билан бирга ўтказди. Айнан шу жамоа ҳам мусобақага таклиф этилган. Мусобақанинг сўнгги жамоаси эса қаҳрамонимизнинг оила-аъзолари, ўғил ҳамда набираларидан ташкил топган “Сулола” жамоасидир. Бу жамоа бир йил муқаддам финал учрашувида ЎФА билан тўқнаш келиб, якунда мусобақани 2-ўринда якунлаганди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика