Австралия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон – жуда кучли рақиб"
24 янв 2020 20:14
Новости
Австралия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон – жуда кучли рақиб"
Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида австралияликлар устози Грэм Арнольд қуйидагича фикр билдирди:
- Йигитлар чорак финал ҳамда Жанубий Кореяга қарши кечган ярим финал ўйинидан кейин тикланиб улгуришди. Жамоамиз ҳам руҳан, ҳам жисмонан яхши ҳолатда, дея оламан. Биз олдиндаги ўйинни интиқиб кутяпмиз. Мусобақанинг ушбу босқичида кучсиз жамоа қолмаган. Ўзбекистон – жуда кучли рақиб.
Биз яна биттагина ўйинни яхши даражада ўтказишимиз керак. Шунинг ўзи ҳам Олимпиада чиқиш учун етарли бўлади.
Биз ўйинга 2 хил услубда тайёрландик. Тўп бизда бўлган ҳолатлар учун ва яна тўпсиз вазиятларда қандай ҳаракатланиш бўйича ҳозирлик кўрдик. Ўзбекистоннинг кучли томонларини ёпиб, кучсиз жиҳатларидан унумли фойдаланишга уринамиз.
Мен шу ёшдаги йигитлар билан ҳам ишлашга розилик бердим. Сабаби уларни миллий терма жамоага тайёрлаб бормоқчиман. Биз – мураббийлар штаби йигитларнинг Олимпиадада ҳам қатнашишини истаяпмиз. Зеро ушбу мусобақа – муҳимлиги жиҳатидан Жаҳон чемпионати даражасида, менимча, - деди мураббий.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии