RU

Последние новости

14:22"Фиорентина" ярим ҳимоячи Андреа Колпанини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 13:58"Бавария" уч нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  1 13:37Ла Лига энг кўп маош олувчи футболчилар ТОП-10 — рўйхатда "Атлетико"дан битта футболчи бор  0 12:53"Бавария" ва "Ювентус" Англия термаси марказий ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи   0 12:32Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Бельгия Исроилни Венгрияда қабул қилади  3 11:56"Интер" "Зенит" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  2 10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  10 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  9 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  28 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  2 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  4

Австралия термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак" Новости

Австралия термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Сурия ва Австралия ўртасидаги учрашувдан сўнг австралияликлар бош мураббийи Грэм Арнольд ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Жэксон Ирвин матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб мураббий, Сурияга қарши ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Сурия жуда кучли жамоалиги аниқ эди. Рақибни жуда кўп мухлислар қўллаб-қувватлади. Иккинчи ғалабадан мамнунман. Осон бўлмади. Лекин иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозондик. Дарвозамиз ҳам дахлсиз қолди.

"Жуда қийин ўйин. Гол уриш ўта қийин бўлди. Иккита ўйинда иккита ғалаба биз учун жуда яхши натижа ҳисобаланади. Бирорта гол ўтказиб юбормадик. Мусобақа жуда яхши бошланди", – деди Жэксон Ирвин.

- Жаноб Грэм, Ирвиннинг бугунги ўйини ҳақида қанақа фикр билдирасиз? У қаторасига иккинчи марта учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди...

- Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, Ирвинда гол уриш қобилияти бор. Биз учун муҳим бўлган голларни айнан у урмоқда. Таркибимиздаги жуда кўп ўйинчилар биринчи марта Яқин шарқда ўйнашмоқда. Ирвин ҳозирги Австралиянинг муҳим бўлаги.

- Жаноб мураббий, жамоангиз фақатгина битта аниқ зарба берди. Шу ҳақда фикрингиз...

- Сурия 10 та футболчи бўлиб ҳимояланяпти. Бундай жамоага гол уриш қийин. Реаллик шу. Ҳимоявий жамоага гол уриш осон эмас. Муҳими, биз гол ўтказмадик. 

- Жэксон, бугун яна гол урдинг. Сурияга қарши ўйин қанчалик қийин бўлди?

- Биз бу турнирда ҳар хил рақибларга қарши ўйнамоқдамиз. Ҳиндистон умуман бошқа услубда футбол ўйнади. Сурия эса бутунлай бошқача жамоа. Ўйинда устунликка эришгандик, охирида ғалаба қозонишни уддаладик.

- Аллақачон кейинги босқич масаласини ҳал қилдингиз. Ўзбекистон билан бўладиган ўйин Австралия учун аҳамиятга эгами? Ўзбекистон термаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда ҳам муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак. Шунда кейинги рақиблар ўз ўзидан осонроқ бўлади. Мақсадимиз – чемпионлик. Биринчи ўринни эгалласак, бу мақсадга енгилроқ етиб боришимиз мумкин бўлади.

- Дарвозага биргина аниқ зарба бердингиз ва гол урдингиз. Сурия жамоаси сизни ҳайрон қолдира олдими?

- Ҳар сафар Сурияга қарши ўйнасак, қийналамиз. Яхши маънода Сурия бизни хайрон қолдирмади, чунки гол уриш жуда қийин бўлишини билардик. Уч очко энг муҳими. Омадимиз келиб қолди, демаган бўлардим. Ўйин картинасини айнан биз назорат қилдик. 

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика