RU

Последние новости

00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  13 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  0 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  11 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Австралия иккинчи ўйинда ҳам йирик ғалабани қўлга киритди Новости

Австралия иккинчи ўйинда ҳам йирик ғалабани қўлга киритди

Осиё Кубогининг иккинчи турига ҳам старт берилди.
"A" гуруҳи вакиллари Уммон ҳамда Австралия ятерма жамоаларининг ўзаро беллашувини кузатиб бордик.

Осиё Кубоги 2015
"А" гуруҳи, 2-тур
Сидней, "Stadium Australia"
Уммон - Австралия 0:4
Ҳакамлар:
Яюжи Сато, Тору Сагара. Тошиюки Наги (Япония)
Голлар
: М.Маккай 27, Р.Круз 30, М.Миллиган 45+2, Т.Журич 70

Уммон: Ал-Ҳабси, Ал-Мусалами, Ал-Бусаиди (Саид Ал-Шатри 46), Амир, Овайси, Ал-Фарси, Муборак, Жоҳар, Ал-Ҳосни (Али Ал-Жабри 46), Иброҳим (Али Салим 88), Ал-Мақбали.

Австралия: Райан, Дэвидсон, Саинбурй, Спиранович, Франич, Миллиган, Луонго (Томи Журич 51), МакКай, Леки (Томми Оар 77), Крузе, Кейхилл (Марк Брешиано 51).

Огоҳлантиришлар: А.Муборак 36 - М.Спиранович 72, Ж.Давидсон 86


                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       ЯНГИЛАШ

Ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди.

89. Томми Оардан кучли зарбааа, салгина ноаниқ.

78.
Али Ал-Ҳабси кетма-кет икки маротаба чиройли сейв қилди.

Журич тўп киритганидан сўнг либоси тагидаги ёзувни ҳаммага кўрсатди, ички майкасида "Онам, отам ва укам" деб ёзилган эди. Яъни, у голини оиласига бағишлади.

70. Гоооооллл, Томми Журич, 0:4. Лэккининг супер пасидан сўнг тўп киритди у.

63. Ҳар икки жамоа ҳам темпни туширишди, вазият бўлса гол урамиз, бўлмаса шу ҳисоб ҳам бўлаверади мақомида ўйнаётгандай...

51. Ана бўлмаса, Тим Кейхилл ва Массимо Луонго алмаштирилди. Етакчилар Жанубий Кореяликлар билан ўйинга асралмоқда. Кейхилл кимда бор? 60 дақиқа ўйнамади...

48. Робби Крузенинг навбатдаги зарбаси юқоридан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим бошланди.


Биринчи бўлим статистикаси

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Гоооооолллл, Миллиган, 0:3. Пенальтини аниқ амалга оширган Миллиган ҳисобни йириклаштириб қўйди, фифа.уз учун пенальтини Тим Кейхилл ишлади.

41. Робби Крузенинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

36. Аҳмад Муборак Тим Кейхиллни "ўриб" ташлаган эди, ҳакам уни аяди ва фақатгина сариқ карточка кўрсатди.

30. Гооооолллллл, Робби Крузеее, 0:2. Уммон "сочилиш"ни бошлаётганга ўхшайди. Луонгонинг пасидан сўнг Круз иккинчи тўпни киритди.

27.
Гоооолллл, Маккай, 0:1. Аслида Саинсбери дарвозага зарба берган эди, Мэтт Маккай эса уни дарвозага киритиб юборди.

25
. Австралиялик ўйинчи майдон марказида чиройли ҳаракатлари эвазига учта рақибни алдаб ўтди.

23. Зарбааа, Тим Кейхилл бош билан жуда ҳам хавфли зарба йўллади. Тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

22. Уммон вакиллари узун тўп узатиш орқали гол урмоқчи эди, Райян сезиб қолди.

19. Ўйин темпи бироз тушди.

17. Австралия ташаббусни ўз қўлига олди.


Ўйиндан олдин мухлисларнинг стадионга оқими...

11. Гол, лекин сал аввалроқ Маккей рақибни туртиб юборган эди. Кейхилнинг голи инобатга олинмайди.

4. Уммон ҳазиллашмаяпти, босимни қаранг...

3. Зарбааа, Иброҳим Солиҳ сал бўлмаса гол уриши мумкин эди, Мэтью Райян ўзини кўрсатди.

2. Бугун "кенгурулар" ўзларининг асосий сардорларисиз ҳаракат қилишмоқда, Майл Единак биринчи тур учрашувида кичик жароҳат олгани боис бу баҳсни ўтказиб юбормоқда.

Учрашув бошланди.


Австралия таркиби


Уммон таркиби

- Ҳар икки давлат мадҳиялари янгради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика