RU

Последние новости

11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  1 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  7 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  10 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0

Австралия Дубайда йиғин ўтказди, “марказ” бундан хабардорми? Новости

Австралия Дубайда йиғин ўтказди, “марказ” бундан хабардорми?

Маълумки, шу йилнинг кузида Мянмада ёшлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Қитъанинг етакчи жамоалари қаторида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатида иштирок этади ва мундиалга бериладиган 4 та йўлланма учун даъвогарлик қилади.

Терма жамоамиз ушбу нуфузли мусобақага босқичма-босқич тайёргарлик олиб бормоқда. Сергей Лушан жамоасининг навбатдаги йиғини 22-29 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг “B” гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

Куни кеча гуруҳдаги асосий рақибларимиздан бири Австралия айнан БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Йиғин доирасида 3 та ўртоқлик учрашуви ҳам ташкил этилди. Яшил қитъа вакиллари 9 ва 11 май кунлари Уммон ёшлар терма жамоаси билан 2 та ўйин ўтказишган бўлса, учинчи спаринг-рақиб вазифасини Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган “Ал-Шабаб” ёшлар жамоаси бажариб берди.

Энди ўринли савол туғилади: Австралия БАА билан бир гуруҳдан жой олган бўлса, нима учун айнан рақиб майдонида йиғин ўтказилди? Олган маълумотларимизга кўра, Австралия футбол федерацияси Осиё чемпионатига қуръа ташланишидан олдин йиллик тайёргарлик режасини тасдиқлаб қўйган. Режада айнан май ойининг иккинчи ўн кунлигида Дубайда йиғин ўтказиш бўлган. Бундан ташқари, БАА ёшлар терма жамоаси билан ҳам йил бошида ўзаро 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олинган экан. “Соккерузлар” БАА билан бу ўйинларни бекор қилишди, лекин йиғиннинг ўзидан воз кечилмади ва аввалдан белгиланган вақтда ўтказилди.

Маълумки, бу ёш тоифасида ўртоқлик учрашувлари ва халқаро турнирлар нисбатан камроқ ўтказилади. Боридан эса максимал даражада фойдаланилади. Тасаввур қилинг, тахминан 10 минг километр узоқдан Австралия Дубайга келиб тайёргарлик кўряпти. Лекин ЎФФ Терма жамоалар маркази ёшлар терма жамоамиз мураббийлар штабидан ҳеч кимни Тошкентдан самолётда борганда, 3 соат узоқликдаги Дубайга юбормади. Футболда майда деталлар бўлмайди. Ҳар бир нарсага алоҳида эътибор билан қараш талаб этилади. Австралия ўзи қандай жамоа, қайси футболчилари етакчи ролида, қай услубда футбол ўйнайди қабилидаги саволларга биргина мураббий жавоб топиб келарди, аҳир.

Бир киши учун Тошкент – Дубай – Тошкент авиа рейси чиптаси 2 млн. сўмга тушади. Бир кунлик меҳмонхона ҳаражати 100 доллар. Назаримда, бу марказ учун катта сумма эмас. Бирор терма жамоамиз хорижда йиғин ўтказса, уннга қўшилиб боришни хоҳловчилар кўпайиб кетади. Майли, бу алоҳида мавзу. Бу ҳақида яна бафуржа тўхталамиз. Европа мамлакатлари каби футболга профессионал ёндашув бўлмас экан, натижа ҳам ҳаминқадар бўлиб қолаверади.

Камолиддин АЛИМОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика