RU

Последние новости

17:21​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК. Таркиблар аниқ!  0 17:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  17 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  2 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  21 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5

Авазбек Ўлмасалиев: "Голимни акамга бағишлайман" Новости

Авазбек Ўлмасалиев: "Голимни акамга бағишлайман"

"Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив"га ғалаба келтирган гол муаллифи Авазбек Ўлмасалиев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авазбек, аввало гол урилган вазият ҳақида гапирсангиз.
- Аввало, айтишим мумкинки, жуда тез ҳужумга ўтдик. Темурхўжа Абдухолиқов тўп билан эди, яхши нуқтага очилдим ва тўпни сўрадим. Бир рақибдан ўтгандан кейин ўйлаб ҳам ўтирмасдан зарба йўлладим. Миямда фақатгина гол ҳақида ўйлар бор эди.

- Жамоанинг Суперлигадаги вазифаси борасида нима дея оласиз? Янгиларнинг жамоага мослашуви қандай кечмоқда?
- Ғалаба учун майдонга тушяпмиз. Янгилар жамоага тезда мослашиб кетганини барча кўриб турибди, улар яхши ўйин кўрсатмоқда. Коллектив ҳақида ҳам шундай илиқ фикрларни айта оламан, навбатдаги ўйинларга ҳам шундай позитив кайфиятда тайёрланамиз. Асосий мақсад - исталган имкониятдан фойдаланиб, ғалабага эришиш.

- Жамоадошларингиз гол билан қай тариқа табриклади?
- Ҳа, барчадан табрик қабул қилиб олдим. Йўлдан учраган барча елкамни урди (кулади). Умуман олганда, барчаси ажойиб! Шундай рухда давом этишга ҳаракат қиламиз. Шуни айтишим керак, голимни акамга бағишлайман. У телевизор орқали ўйинни томоша қилиб турди. Акамни хурсанд қилганимдан жуда ҳам хурсандман.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика