RU

Последние новости

16:09"Олимпик-MobiUz" - "Локомотив". Таркиблар билан танишинг  0 15:50Криштиану Роналду Жоржина билан тўйи қачон бўлишини эълон қилди  1 15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0 14:36Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби маълум  2 13:51Слот: "Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"  7 12:50U-17 Жаҳон чемпионати олдидан. Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келдик"  10 12:43Футзал бўйича Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония ва Австралия билан бир гуруҳда  6 12:11Про лигада 2-ўринни олган клуб: "Суперлигада жой йўқ, деб қўяверинглар"  10 10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  4 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  40 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  7 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   36 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   12 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   6 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  17

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"га раҳмат. ЦСКА қизиқиш билдирди. Лекин..." Новости

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"га раҳмат. ЦСКА қизиқиш билдирди. Лекин..."

ОКМК жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибга Авазбек Ўлмасалиевни қўшиб олди.

Сўнгги 3 мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган футболчи янги мавсумда Олмалиқда тўп тепади. Орада турли манбалар унга ЦСКА томонидан қизиқиш борлигини ҳам эълон қилди. Бу қанчалик ҳақиқат эди? Нима учун ОКМКни танлади? Шу ва бошқа саволларга Авазбек Ўлмасалиевдан фикр олдик.

- "Бунёдкор"га келганингизда ёш футболчи эдингиз. Асосий таркиб футболчисидан жамоа сардори даражасигача кўтарилдингиз...


- "Бунёдкор" жамоасига катта раҳмат айтаман. Клуб билан турли даврларни бошдан кечирдик. Бир нечта мураббийлар билан ишладик. Ғалабали онлар ҳам, мағлубиятли пайтлар ҳам бўлди. Бу жамоа бир умр қалбимда қоламан. Насиб қилса, яна шу жамоада ўйнайман.

- ЦСКА жамоаси қизиқиш билдиргани ростми? Бу ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб кимдан эшитдингиз?


- Ҳа, ЦСКА жамоасидан қизиқиш бўлди. Лекин аниқ таклиф билан чиқишгани йўқ. Агентлар бу ҳақида маълум қилишди. Яна турлича вариантлар беришди. Ўхшамади шекилли жим бўлиб қолишди.




- ОКМКга ўтиш қандай содир бўлди?


- Миржалол Қосимов таклиф билан чиқдилар. Агар легионерга айланмасам, ОКМКга ўтаман деган эдим. Уйдагилар билан маслахатлашган ҳолда шу қарорга келдим.

- Универсал футболчи ҳисобланасиз. ОКМКда сиздан қайси позицияда фойдаланишмоқда?


- Қайси позицияда фойдам тегса, мураббий қаерда ўйнатса, ўша жойда ҳаракат қиламан.

- ОКМКда қайси рақамда тўп тепасиз?


- Ҳар бир футболчининг яхши кўрган рақами бўлади. Янги мавсумда 6-рақамда ўйнайман.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика