RU

Последние новости

07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  0 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  1 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  164 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  14 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13

Авазбек Ўлмасалиев - 17 ёшида "Рубин" ва "Анжи"да кўрикда бўлгани, "Пахтакор"га ўтиши ва "Нефтчи" таклифи ҳақида Новости

Авазбек Ўлмасалиев - 17 ёшида "Рубин" ва "Анжи"да кўрикда бўлгани, "Пахтакор"га ўтиши ва "Нефтчи" таклифи ҳақида

Иқтидорли ҳимоячи Авазбек Ўмасалиев яқинда жамоасини ўзгартирди.

“Бунёдкор” билан амалдаги шартномаси якунига етганидан сўнг, 22 ёшли футболчи “Пахтакор”дан тушган таклифни қабул қилиб, “шерлар” сафига кўчиб ўтди. 

Шу муносабат билан Ўлмасалиев билан боғланиб, бир қатор саволларга жавоб олдик. 

-  “Пахтакор”нинг таклифи “Бунёдкор”ни тарк этишингизга сабаб бўлдими ёки жамоани алмаштириш фикри аввалдан бормиди?

- Аваламбор “Бунёдкор” жамоаси раҳбариятига ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудовга барчаси учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Озми-кўпми жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшдим. Бундан хурсандман албатта. “Қалдирғочлар” билан тузган шартномам муддати якунига етганди. Бу пайтга келиб бир нечта жамоалардан чорловлар бўла бошлади. Хусусан, “Пахтакор” раҳбарияти мени жамоада кўришни истади. Шунинг учун “шерлар”нинг таклифини рад эта олмадим. 

- “Пахтакор” амалдаги чемпион. Бу жамоа таркибида биринчи машғулотингизни ўтказдингиз.  Янги муҳитга мослашиб кетишингиз учун кўп вақт кетмайдими?

-  Янги жамоамда менга яхши таниш бўлган ўйинчилар кўп. Умид қиламанки, янги муҳитга мослашиб кетишим қийин кечмайди. 

- “Шерлар”нинг янги устози ҳам европалик ҳисобланади. Илк таассуротларингиз қандай?

- Янги мураббий ҳақида ҳозирдан шошилинч хулоса қилиб бўлмайди. Бунинг учун вақт керак. Раҳбарият ушбу мураббийни танлади. Биз футболчиларнинг вазифамиз мураббий талабларини бажариш ва шу орқали жамоа ютуқларига ўз ҳиссамизни қўшишдир. 

- Ёш бўлишингизга қарамай тез тез жамоангизни ўзгартириб турасиз. “Нефтчи”,  “Локомотив”,  “Бунёдкор” ва мана энди “Пахтакор”. Буни қандай изоҳлаган бўлар эдингиз?

- Ҳа, ўзим ҳам шуни ўйладим. Нима ҳам дердим, асосийси ўз жойимда тўхтаб қолмаслик ва пасаймасликдир. Русларда битта гап борку, сокин қадамлар билан орзуси сари ишонч билан.

- Янги жамоадаги таассуротларингиз қандай?

- Илк таассуротларим ёмон эмас. Ҳаммаси мен ўйлагандек, ижобий кечмоқда. Ажойиб коллектив йиғилган. Мақсадим Худо хоҳласа, “Пахтакор” ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиб, бор кучим билан қўйилган вазифани бажариш учун харакат қиламан. 

-  “Бунёдкор”ни етакчилар тарк этмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Тўғриси бошқалар ҳақида фикр билдиришга ожизман.

- “Нефтчи” жамоаси мураббийлари фарғоналик футболчиларни ўз сафига қўшиб олмоқда. Боз устига акангиз ушбу клубда селекционер мураббий ҳисобланади. Сизни ҳам ортга қайтаришга уринган бўлса керак. Бундай вазиятда ака-ука қандай келишиб олди?

- Ҳа, “Нефтчи”дан ҳам таклиф бўлганди. Акамга осон бўлди. Телефон қилиб ўтирмади-да, уйда юзма-юз гаплашиб олдик. Очиғини айтсам, акам “Нефтчи”га қайтишимни истаган бўлса, дадам “Пахтакор”га ўтишим хоҳлади. 

- “Бунёдкор”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Мавсум аввалида жарохатим сабаб 3-4та ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Қолаверса кам гол урдим. Шунинг учун тўлиқ қониқдим дея олмайман. Насиб қилса бу йил тўпурарлар қаторига киришга харакат қиламан. 

- “Пахтакор”да мураббийлар сиздан қайси позициядан фойдаланишмоқчи?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Мураббийлар қайси чизиқда ўйнашимни истаса, билдирилган ишончни оқлашга харакат қиламан. Футболчи учун асосий ўйин амалиётига эга бўлишдир.

- Олдин сизни Андрей Фёдоров Россия клубларидан бирига тавсия қилган деб эшитганмиз. Шу ростми?

- 17 ёшимда Вадим Абрамовнинг тавсиясига биноан Казан шаҳрининг “Рубин” жамоасига кўрикка борганман. У ерда асосий таркибда машғулот ўтказгандим. Кейин Махачкальанинг “Анжи” клубига жўнатишган. Жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Осман Кадиев ўйинимни ёқтириб қолганди. Ўша йили янги йил байрамини Россияда ўтказгандим. Жамоада олиб қоламиз деб айтишган. Аммо18 ёшга тўлмаганим учун якуда Россия клубига ўтишим амалга ошмаганди.

- Терма жамоада авлодлар алмашинуви юз бермоқда. Нима деб ўйлайсиз,  ўз амплуангиз бўйича терма жамоага номзодлар билан рақобатлаша оласизми?

- Менга ким билан рақобатлашишни фарқи йўқ. Асосийси соғлом рақобат бўлса, унда ютишга харакат қиламан. Бу йил ўз олдимга миллий терма жамоага киришни мақсад қилиб қўйганман. 

- “Пахтакор”да сиз ўйнамоқчи бўлган рақам бўш эканми?

- Янги жамоамда 6 ёки 19-рақамни олмоқчиман. Менимча бу рақамлар бўш бўлса керак. 

-Ўз амплуангиз бўйича Суперлигада қайси футболчиларни ўйини сизга кўпроқ ёқмоқда?

- Бу борада “Насаф” ҳимоячиси Хусниддин Алиқулов, яқинда АГМКга ўтган Анзур Исмоилов ва Абдулла Абдуллаевни айтган бўлардим.

 - Суперлигада ҳужумчиларни камайиб кетиши ҳимоячиларни кучайганини англатадими?

- Тўғриси бу саволингизга жавоб беришга қийналаман. Яхшиси, очиқ қолдирайлик.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика