RU

“Атлетико”ни мағлуб этадиган ким бор? Жамоа 21 ўйиндан буён Ла Лигада мағлуб бўлмаяпти Новости

“Атлетико”ни мағлуб этадиган ким бор? Жамоа 21 ўйиндан буён Ла Лигада мағлуб бўлмаяпти

Испания чемпионати 7-турида “Атлетико” ўз майдонида “Бетис”дан (2:0) устун келди.

Диего Симоне жамоаси қаторасига 21 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти – 12 ғалаба, 9 дуранг. Бу жамоа тарихидаги (Ла Лига доирасида) энг яхши кўрсаткичдир.

Сўнгги бор “Атлетико” 1 февраль куни “Реал”га (0:1) имкониятни бой берганди.

Айни пайтда Симоне шогирдлари 11 очко тўплаб, Ла Лига турнир жадвалида 2-поғонада боришмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика