"Атлетико" "янги Месси"га қизиқмоқда
05 мая 2020 11:55
Новости
"Атлетико" "янги Месси"га қизиқмоқда
"Велес" ярим ҳимоячиси Тиаго Альмада "Атлетико" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Аммо, аргентиналиклар ҳужумнинг турли нуқталарида ўйнай оладиган 19 ёшли футболчисини қўйиб юборишни хоҳламаяпти.
"Атлетико" Альмада билан шартнома имзолаш учун 22 миллион евро тўлашига тўғри келади. Бундан ташқари, 25 августга қадар ҳеч ким уни харид қилмаса, бу нарх 25 миллион еврога кўпаяди.
Ҳозирча "Атлетико"нинг коронавирус эпидемияси туфайли келиб чиққан молиявий инқироз пайтида бундай трансферга қўл уриши номаълум.
Альмаданинг "Велес" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии