RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  133 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

"Атлетико" турли вазиятларга мослашувчан жамоа бўлишида ёрдам бераётган футболчи ҳақида Новости

"Атлетико" турли вазиятларга мослашувчан жамоа бўлишида ёрдам бераётган футболчи ҳақида

Маркос Льоренте сўнгги йиллар ичида "Атлетико"нинг энг муҳим футболчиларидан бирига айлана олди.

Унинг тезлиги, узоқ масофадан берадиган зарбалари, маҳорати ва универсаллиги жамоа ўйин вақтида рақибга қарши тура олиши, майдон марказида ярим ҳимоячиларнинг турли комбинацияларда ўйнашига имкон яратиб беришини таъкидлаш лозим. Бугун Испаниянинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири ҳақида суҳбатлашамиз.


"Атлетико"га ўтиш ва ярим йиллик мослашув жараёни

Маркос 2019 йил ёзида "Атлетико"га ўтди. У Томасга ўринбосар сифатида келган ва аввалига ҳаммаси шундай ҳам бўлганди. Льоренте камдан-кам ҳолларда асосий таркибда, кўпроқ захирадан майдонга тушарди. Очиғини айтадиган бўлсак, у таянч ярим ҳимоячи позициясида яхши ўйин кўрсатмади, рақамлар бунинг ёрқин исботи. Қолаверса, у Томасдан икки баробар кам майдонга тушди.

Маркоснинг ҳужумдаги ўйинидаги бурилиш нуқтаси сифатида "Энфилд"даги учрашув қаралади, аммо рақиб майдонидаги ҳаракатлар борасидаги потенциалини Льоренте айнан "Месталья"да "Валенсия"га қарши ўйинда (2:2) кўрсата бошлаган. Ўшанда Чоло илк марта Льорентени таянч ўйинчи сифатида эмас, ҳужумга яқинроқда ҳараат қилганди. Симеоне адашмади, ўша баҳсда Маркос ҳақиқий ҳужумчилар каби жарима майдонига ёриб кирди ва гол урди.


Маркос нафақат ҳужумда ўйинни ўқий олиш, балки жарима майдонига ёриб кириш ва зарбаларда ҳам ўсди

Шубҳасиз, Маркоснинг асосий маҳорати шундаки, у жарима майдонида доимий равишда ҳаракатланади, тез-тез рақиб жамоанинг чап қанотидан жарима майдончасига югуриб киради ва ўз тезлиги билан ҳимоячиларни янчиб ташлайди. Шунингдек, у корпус билан ҳам ажойиб ўйнаш қобилиятига эга. Бироқ Маркосни рақобатдошларидан ажратиб турадиган нарса фақатгина физика эмас. "Атлетико"да унинг янги қирралари кашф қилинди — узоқдан берилаётган ажойиб зарбалар, жаримадан гол уриши, масалан 2020 йили Маркос лигадагилар ичида жарима майдонидан энг кўп гол урган ўйинчи бўлди (5та).


Льорентенинг майдондаги гибрид роли ва унинг универсаллиги "Атлетико"га янада мослашувчан жамоа бўлишида ёрдам бермоқда

Льорентенинг ҳужумкорлик қобилиятлари намоён бўлганидан сўнг, мураббий Маркосни турли позицияларда синаб кўрди. Масалан, у майдон марказида ҳам, ярим ҳимоя қанотида ҳам, иккинчи ҳужумчи ролида ҳам ўйнаб кўрди. Аммо Льоренте ўнг қанот ярим ҳимоясида айниқса самарадорлик намойиш этди. Лекин унинг роли бироз ғайриоддий эди: иккинчи ҳужумчи ким бўлишидан (Феликс ёки Корреа) қатъий назар, улар билан тез-тез ўрин алмашарди. Ва бу унга рақибни чалғитиши ҳамда шерикларига кўмак беришида ас қотарди.

Ҳозир эса Симеоне Льорентени марказга ҳам қўйиши ва шу йўл билан ўта енгил ярим ҳимоя чизиғини ҳосил қилади Маркос, Коке ва Сауль. Льорентенинг жисмоний ҳолати ва Коке ҳамда Саулнинг ҳимояланишдаги фойдали ҳаракатлари марказдаги кентикни тўлдиради.

Шунингдек, Маркос талаб қилинса, жамоа мудофаасида жуда фойдали ўйинчи. У шерикларини қўллаб-қувватлаш учун маълум вақт муаммоли зонани ёпиши мумкин. Кейин кўп ўтмай ўз позициясига қайтиб олади. Статистика алдамайди. Льоренте тахминан 50 марта тўпни йўқотгач, ўз жамоасига қайтариб олиб берган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика