"Атлетико" ва "Ливерпуль" катта алмашувни амалга оширишлари мумкин
04 авг 2020 16:40
Новости
"Атлетико" ва "Ливерпуль" катта алмашувни амалга оширишлари мумкин
"Қизиллар"га Парти, "матрасчилар"га Окслейд-Чемберлейн керак.
"Ливерпуль" ва "Атлетико" хавбекларнинг алмашинувини муҳокама қилишмоқда. Инглизларга Томас Парти, испанларга эса Алекс Окслейд-Чемберлейн керак.
Хабарларга кўра, "Ливерпуль" ўз ўйинчисини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Айнан шунча маблағ Партининг товон пулида ҳам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, ганалик футболчига шунингдек Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам жиддий қизиқмоқда.
Комментарии