“Атлетико” президенти: “Коке бизнинг жамоа учун ўйнашда давом этади”
05 июн 2014 15:44
Новости
“Атлетико” президенти: “Коке бизнинг жамоа учун ўйнашда давом этади”
“Атлетико” президенти Энрике Сересонинг сўзларига кўра, “Барселона” қизиқишига қарамай Коке сотилмаслигини маълум қилди.
“Коке – “Атлетико” футболчиси ва у бизнинг жамоа учун ўйнашни давом эттиради. “Барселона” албатта машҳур клуб. “Атлетико” ўз футболчиларини сотувчи жамоа эмас. Коке “Атлетико”да ўйнашни хоҳлайди, у бизнинг жамоа юзи ҳисобланади ва жамоамиз учун ўйнашни давом эттиради. Мен бунга қўшимча қилмоқчи эмасман”, - дейди Сересо.
Комментарии