RU

Последние новости

18:03Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  7 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  10 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  21 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  25 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи Новости

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эълон қилган хабарда шундай дейилади:

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академияси очиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди.

Делегация вакиллари Испания томонга Ўзбекистон Президенти томонидан 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилгани, мамлакатимизда аҳолини спортга кенг жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда футболга стратегик спорт турларидан бири сифатида эътибор қаратилиши ҳақида батафсил маълумот беришди.

«Атлетико Мадрид» вакиллари ўз ўрнида хорижда очилган академиялари фаолияти, Ўзбекистон туризм салоҳиятини дунё бўйлаб футбол ишқибозларига танитишдаги маркетинг имкониятлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказишди.

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вице-президенти Иниго Азнар ушбу ҳамкорлик катта натижалар олиб келишини таъкидлаб, буюк тарихга эга юрт ёшларидан мамлакатни дунёга танитадиган спортчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Учрашув якунига кўра, «Атлетико Мадрид» клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

«Атлетико Мадрид» клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди".

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика