"Атлетико" Льорентенинг товон пулини 180 миллион еврога қадар кўтарди
19 авг 2021 10:38
Новости
"Атлетико" Льорентенинг товон пулини 180 миллион еврога қадар кўтарди
"Атлетико" кеча ярим ҳимоячи Маркос Льоренте билан шартнома узайтирилганини эълон қилган эди.
26 ёшли испаниялик футболчи Мадрид клуби билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Sky Sport маълумотига кўра, "матрасчилар" Льорентенинг товон пулини 180 миллион еврога қадар кўтарди.
Хавбек ўтган мавсум "Атлети" либосида барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 12та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи "Атлетико"га 2019 йилда "Реал"дан ўтган эди.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии