RU

"Атлетико" "Лион" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи Новости

"Атлетико" "Лион" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Атлетико" "Лион" ярим ҳимоячиси Бруну Гимараешга қизиқиш билдирмоқда.

Мадрид клуби Францияга келгунга қадар ҳам қизиқиш билдирган 23 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Трансфер нархи 30 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гимараеш "Лион"га келишидан олдин "Атлетико"га ўтишга жуда яқин эди, у ҳатто Мадрид клубига ўтишга яқинлиги сабаб клуб ҳақида илиқ фикрлар билдирган ва орзусидаги жамоага ўтаётганлигини айтган эди.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика