"Атлетико" Ла Лигада ўзини кўрсатган Антонини сотиб олмоқчи
03 мая 17:30
Новости
"Атлетико" Ла Лигада ўзини кўрсатган Антонини сотиб олмоқчи
Бразилиялик футболчи ҳозирда ижарада ўйнамоқда.
"El Chiringuitо" маълумотларига кўра, "Атлетико" Мадрид ижара асосида "Бетис"да тўп тепаётган "Манчестер Юнайтед"нинг бразилиялик вингери Антони хизматларидан фойдаланишга қизиқиш билдирмоқда.
Хабар қилинишича, "қизил иблислар" бразилиялик футболчи учун камида 50 млн евро олишни хоҳламоқда. Антонининг ўзи Мадрид жамоасига ўтиш имкониятига ижобий муносабатда.
"Манчестер Юнайтед" қанот ҳужумчисини қишда "Бетис"га ижарага берганди. Антони Севилья клуби сафида 19 ўйин ўтказиб, 6 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии