"Атлетико" Ла Лигада 7 очколик фарқ ва захирадаги ўйин билан "Реал"ни ортда қолдирмоқда
22 янв 2021 07:32
Новости
"Атлетико" Ла Лигада 7 очколик фарқ ва захирадаги ўйин билан "Реал"ни ортда қолдирмоқда
"Атлетико" Испания чемпионати доирасидаги ўйинда "Эйбар"ни сафарда мағлуб этди.
Мадридликлар учрашувнинг 12-дақиқасидаёқ гол ўтказиб юборишганди.
Бироқ Луис Суарес танаффусгача ҳисобни тенглаштирди, 89-дақиқада эса пенальтидан жамоасини олдинга олиб чиқди.
Жамоа Ла Лигада кетма-кет олтинчи ғалабасига эришиб, турнир жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди.
Эндиликда "Атлетико" иккинчи ўриндаги "Реал"ни 7 очкога ортда қолдирмоқда. Шу билан бирга жамоа битта ўйин кам ўтказган. Учинчни ўриндаги "Барселона" билан фарқ эса 10 очкони ташкил этмоқда.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии