"Атлетико" Гюндоганга қизиқмоқда
04 ноя 2022 21:52
Новости
"Атлетико" Гюндоганга қизиқмоқда
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Атлетико"га ўтиши мумкин.
Ярим ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Агар яқин орада инглиз жамоаси билан шартнома узайтирилмаса, футболчи клубни тарк этиши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, “Атлетико” 32 ёшли ярим ҳимоячига асосий даъвогарлар қаторида турибди. Мадрид клуби спорт директори Андреа Берта жамоа Гюндоганни сотиб олмоқчи эканлигини таъкидлади.
Германиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии