"Атлетико" Гризманнинг товон пулини кўтармоқчи
29 мар 2018 17:50
Новости
"Атлетико" Гризманнинг товон пулини кўтармоқчи
"Атлетико" раҳбарияти ҳужумчи Антуан Гризманн билан шартномасини узайтирмоқчи.
Айни дамдаги шартномага кўра, ёзда бошқа жамоалар футболчини 100 млн еврога сотиб олиши мумкин. "Атлетико" эса янги шартнома орқали унинг товон пулини 200-300 млн евро қилиб олмоқчи.
Гризманн "Атлетико" таркибига 2014 йилда "Реал Сосьедад"дан келиб қўшилган. Агарда мадридликлар футболчини бошқа клубга сотса, трансфердан тушган 20 фоиз маблағни Сан Себастьян жамоасига тақдим этади.
Комментарии