RU

Последние новости

17:26"Барса" Лукманга қизиқмоқда. "Аталанта" ҳужумчисини 30 миллион еврога сотиши мумкин  0 16:55Альварес пенальти ҳақида: "Қоидалар аниқроқ бўлиши керак"  6 16:20Жон Оби Микел: "Азар ҳеч қандай куч сарфламади. Тасаввур қилинг, агар у Роналду ёки Месси каби машқ қилганда эди?"  2 16:02Рой Кин: "Фоден ва Рэшфорд яхши таассурот қолдирмади."  2 15:27Жон Барнс: "Реал" – ЧЛ фаворити. ПСЖда тажриба кам, "Бавария" ҳайратлантирмаяпти"  12 14:57ФИФА рейтинги. Ўзбекистон Ироқни ортда қолдириб, Осиёнинг олтинчи жамоасига айланди  19 14:16Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири сафга қайтди ва Ўзбекистон билан ўйнай олади  23 13:41Видаль парагвайлик мухлисларга Чилида 2та Копа Америка соврини борлиги ҳақида ишора қилди, аммо...  1 13:30"Бавария" 22та ўйинда 15та гол урган форвардга қизиқиш билдирмоқда  1 13:11Тареми: "Амалдорларга ачинаман, улар мамлакат обрўсига путур етказмоқчи"  20 10:40Слот «Байер» футболчини кўндирди  6 10:02Бернарду Силванинг «Манчестер Сити»даги режалари маълум  2 09:30«Арсенал»нинг икки нафар футболчиси ФИФА кунларида жароҳат олди  4 08:58Машарипов Эронга қарши ўйнамайди. Яна кимларда сариқ карточкалар бор?  49 08:32Ла Лиганинг энг қиммат 10 нафар футболчиси маълум  16

"Атлетико" финалда! Бунга кимлар "айбдор"? Новости

"Атлетико" финалда! Бунга кимлар "айбдор"?

Мадриднинг "Атлетико" клуби Европа чемпионлар лигасининг дастлабки финалчисига айланди.

Биз "Атлетико"ни финалга чиқишида энг катта хисса қўшган инсонларни ёдингизга соламиз.


Диего Годин
Жамоанинг марказий ҳимоячиси Диего Годин "Атлетико"нинг финалга чиқишига жуда катта хисса қўшди. Уругвайлик ҳимоячи жароҳат олиб майдонга тушмаса Мадрид клубига жуда оғир бўлади. Годин "Барселона"га қарши чорак финал ўйинларида ҳамюрти Луис Суаресга мутлақо ўйин бермади.



Фернандо Торрес
"Челси" ва "Милан"га керак бўлмай қолган Торресни собиқ жамоадоши Диего Симеоне Мадридга чақирди. "Эль Ниньо" мавсум бошида жамоага қўшилиб кетишда қийналгани рост. Лекин охирги ойларда бирин кетин рақиблар дарвозасини ишғол қилиб жамоанинг ғалабаларига катта хисса қўшишни бошлади. Чорак финалда "Барселона"га қарши сафардаги ўйинда урган голи якунда "Атлетико"ни ярим финалга чиқишига ёрдам берди. Ярим финал жавоб баҳсида Торрес пенальтидан тўп кирита олмади, лекин ундан олдин Гризманнга ажойиб пасни айнан Фернандо ташлаб берганини барча кўрди.



Сауль Ньгиез
"Реал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Сауль Ньгиез 2010 йилдан буён Мадриднинг иккинчи клубида ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи гуруҳ босқичида "Астана" ва "Бенфика" клубларига қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди. Аммо унинг энг муҳим голи ярим финалда "Бавария"га қарши баҳсда урилди. Рақибнинг 4 нафар рақибини алдаб киритган тўпи бутун жаҳонга Саульни машҳур қилиб юборди.  


Ян Облак
Тибо Куртуа "Челси"га кетгач Мадрид клуби унинг ўрнига "Бенфика" клуби посбони Ян Облакни сотиб олганди. Ўтган мавсумда Облак асосан Испания чемпионати баҳсларида майдонга тушди. ЕЧЛда Мойя дарвозани қўриқлаганди. Бу йилдан эса Ян Облак Чемпионлар лигасида асосий дарвозабонга айланди. Бўлиб ўтган 12та ўйиннинг 8тасида словениялик посбон ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди ва атига 7та гол ўтказиб юборди. 1/8 финалда ПСВ, чорак финалда "Барселона" ва "Бавария"га қарши Мадридда кечган баҳсларда айнан Облак қаҳрамон бўлди. Кеча Томас Мюллер пенальтидан гол урганида "Атлетико" финалга чиқа олмаслиги деярли аниқ эди. Аммо дарвозабон германиялик футболчининг зарбасини қайтариб жамоасига ишонч бағишлади.



Антуан Гризманн
Франциялик аслида ярим ҳимоячи бўлган ҳужумчи сўнгги 2 йилда "Атлетико"нинг ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Ҳозирги кунда Мадрид клубини Гризманнсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Антуан бу мавсум ЕЧЛда 7та гол урди. Футболчи гуруҳ босқичида "Галатасарой"га қарши иккала ўйинда ҳам дублга эришди. Чорак финалда жавоб ўйинида "Барселона" дарвозасига ҳам 2та тўп киритган Гризманн кеча "Бавария" дарвозасини ҳам ишғол қилди. Унинг голи "Атлетико"ни финалга чиқишида муҳим роль ўйнади.



Диего Симеоне

"Уришқоқ" футболчи "супер уришқоқ" мураббийга айланиб бўлган. Аргентиналик мураббий майдон четида ўз шогирдларидан кам югурмайди. Ҳар бир вазиятга, ҳар бир тўқнашувга, ҳар бир деталга эътиборда бўладиган, вақти келса ўз мураббийлар штабидаги ёрдамчисини ҳам уриб қоладиган, рақиб футболчилари билан майдоннинг ўзида "ишкал" ташкил қилиб ташлайдиган Симеоне "Атлетико"ни иккинчи марта Европа чемпионлар лигасида финалга олиб чиқди. 2014 йилда Мадрид клуби ҳамшаҳри "Реал"га сўнгги сонияларда ўтказилган гол туфайли ютқазиб қўйганди. Бу йилги финал Милан шаҳридаги "Сан Сиро" стадионида бўлиб ўтади. Унда "матрасчилар"га ёки "Реал" ёки "Манчестер Сити" қаршилик қилади. Финалда ҳам Диего бошқача ҳаракатлари билан дунё аҳлини ўзига қарата олади деб ўйлаймиз.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика