RU

Последние новости

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10

"Атлетико" Эдинсон Каванининг трансферидан воз кечди, клуб унинг ўрнига... Новости

"Атлетико" Эдинсон Каванининг трансферидан воз кечди, клуб унинг ўрнига...

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Эдинсон Кавани ёзги трансферлар ойнасида "Атлетико"га ўтмайди.

"Матрасчилар" қишдаги омадсиз музокаралар тажрибасидан сўнг 33 ёшли футболчини ёзда жамоага таклиф қилиш ҳақидаги имкониятни ҳам ўрганиб чиқишмаяпти.

Ўшанда уругвайлик футболчининг молиявий талабларини Мадрид клуби жуда юқори деб баҳолаган эди.

Каванининг кейинги клуби унга таклиф тайёрлагани айтилган "Рома" бўлиши мумкин. Форвард тез орада шартномаси якунига етгани боис ПСЖдан кетади ва эркин агентга айланади.

"Атлети" Каванининг ўрнига "Наполи" ўйинчиси Аркадиуш Миликни жамоага таклиф қилмоқчи. Мадрид клуби Миликка ҳозирда "Наполи"да олаётган маошидан икки баравар кўп, яъни 5 миллион евро миқдорида маош таклиф қилмоқда. Неаполликлар эса польшалик футболчининг трансферидан 40-50 миллион евро ишлаб олишмоқчи.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика