RU

Последние новости

01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  1 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  463 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2

"Атлетико" "Барселона"ни Суперкубокдан чиқариб юборди: 5та гол, ВАР, Феликснинг Месси ва Суарес билан тўқнашуви Новости

"Атлетико" "Барселона"ни Суперкубокдан чиқариб юборди: 5та гол, ВАР, Феликснинг Месси ва Суарес билан тўқнашуви

"Барселона" деярли тўлиқ ўйинни назорат қилди.

"Барса" ва "Атлетико" биргаликда 5та гол уришди, ҳамма гол иккинчи бўлимда содир бўлди. Учрашувнинг биринчи қисмида Каталония клуби 9та зарба (3та аниқ зарба) берган бўлсада, рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Биринчи бўлим жанжал билан эсда қолди. Аниқроғи "Барселона"нинг Феликсга бўлган эътирози билан.


Португалиялик тайм охирида рақиб жарима майдончасига узатилган тўпга етишга уринди. Жоау тўпни ўтказиб юборди, аммо тирсаги билан Хорди Альбага тегиб кетган кўринади. Испаниялик ҳимоячи Феликс олдига келиб, рақибининг юзига бармоғи билан "мини шапалоқ" берди.

Жоау Хордининг қўлини итариб юборди. Кейин Умтити португалияликни олиб кетди, Альбани эса Мората тинчлантиришга уринди.

Аммо можаро якунланмади. Хуштакдан сўнг Феликс олдига Месси келди. Футболчилар кийиниш хонасига кетаётиб ниманидир аниқлаштиришга уринишди, кейин шартта тўхтаб, пешоналар жангини бошлашди.

Вазиятга Пике ва Томас аралашишди. "Барселона" сардори четга чиқди, Феликсга эса навбатдаги ҳужум амалга оширилди. Навбат Луис Суаресга келган эди. Бускетс эса рақиб футболчиларини тинчлантиришга уринди.

Нуқтани Стефан Савич қўйди. Черногориялик тўдалашиб турганлар орасига ўзини отиб, ҳаммани тарқалишга чорлади. Хосе Луис Гонсалес Гонсалес охиригача вазиятга аралашмади.


Иккинчи бўлимда жамоалар можарони унутиб, фақат гол ҳақида ўйлади. Коке Эктор Эррера ўрнига майдонга тушди ва бир дақиқа ўтиб гол урди: У рақиб жарима майдончасида очилиб, Корреа узатмасини голга айлантирди.


4 дақиқа ўтиб Месси мувозанатни тиклади: Суарес рақиб "ўнолтилиги" ичида тўпни Леога ютиб берди, аргентиналик эса ўнг оёғи билан ҳисобни тенглаштирди.


59-дақиқада Месси дубль қайд этди, аммо Гонсалес Гонсалес голни бекор қилди. Аргентиналик тўпни қўли билан ўзига тўғирлаб олган экан.

Бир неча дақиқа ўтиб "Барса" барибир иккинчи голни уришга эришди. 73-дақиқада эса ўйинга нуқта қўйилгандек туйилди. 3:1... бўлиши мумкин эди, аммо ҳакам голни бекор қилди. Офсайд!

Кейин кутилмаган воқеалар бошланди. "Барселона" бутун ўйин давомида устунлик қилди, голлари сони 4та бўлиши мумкин эди. Аммо "Атлетико" ғалаба қозонди.


Захирадан ўйинга қўшилган Витоло 81-дақиқада ажойиб узатмадан сўнг "Барселона" жарима майдончасига кирди. Нетода фол қилишдан бошқа чора йўқ эди, Мората эса пенальтидан унумли фойдаланди.

86-дақиқада "Барселона" ҳимоясида навбатдаги омадсизлик рўй берди. Мората Корреани Нето билан бирга-бир вазиятга чиқарди, "Атлетико" футболчиси бир амаллаб зарба берди, тўп посбон қўлига тегиб дарвозага кириб кетди.

3:2! "Атлетико" финалда.



Ушбу ўйиндан кейин "Атлетико" президенти Энрике Сересонинг баҳсдан олдин айтган гаплари кулгили кўринади.

"Авваллари битта муаммо бўларди - ҳакамлар, энди иккита - ҳакамлар ва ВАР" - деганди Сересо.


Испания Суперкубоги финалида Мадрид дербиси бўлади.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика