RU

Последние новости

19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  201 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  22 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

"Атлетик"нинг Испания кубогидаги ғолибликни баржада қандай нишонлаганини бир кўринг! Ақл бовар қилмас гўзаллик Новости

"Атлетик"нинг Испания кубогидаги ғолибликни баржада қандай нишонлаганини бир кўринг! Ақл бовар қилмас гўзаллик

Ажойиб анъана 40 йилга тўхтаб қолди.

"Атлетик" 2023/24 йилги Испания кубогидаги ғолибликни оригинал услубда нишонлади – улар Нервион дарёси бўйлаб баржада сузишди. Бу 40 йилдан сўнг клубга қайтган ўзгача анъанадир.

Бу La Gabarra деб аталади – қайиқнинг номи ҳам шундай.



Пиротехника, хурсандчилик ва ажойиб гўзаллик: Бильбаодаги тантанали маросим

Турли маълумотларга кўра, бир миллионга яқин мухлислар кўчаларга чиқишган.



Жамоа сувга тушди ва ажойиб кайфиятни кафолатлади.



Ва клуб атрибутлари.



Сув бўйидаги тумонат одам.



Бутун қирғоқни эгаллаб олишди.



Ва кўприкларни ҳам.



Ва бу жараёнлар пиротехникаларсиз бўлмасди!



Мафтункор.



Одамлар нафақат кўчаларга йиғилишди, балки кўплаб байроқлар билан балконлардан ҳам ўрин эгаллашди.



Жамоани ҳудди стадионда бўлганидек кузатишди. Ўхшаш муҳит.



Ўйинчилар ақлбоварқилмас тарзда нишонлашди: ҳатто кимдир ечинди ҳам.



"Атлетик"даги ўша серсоқол Асьер Вильялибре байроқни мамнуният билан силкитди.



"Атлетик"нинг баъзи мухлислари жамоа олдида ўз қайиқларида сузиш учун пул ҳам тўлашди. Жумладан собиқ ҳимоячи Иньиго Мартинес: "Барселона" футболчиси ПСЖга қарши чорак финал ўйинида захирада ўтирди, сўнгра дарҳол Бильбаога шошилди ва ўз қайиғига тушиб олди.



Улкан байрам.



Ҳақиқий бирлик.


Илк бор 1983 йилда деярли бир миллион мухлис билан нишонлашган! Оддийгина юк баржасида

Баржани 1960 йилда Бильбао шаҳар порти буюртмасига биноан ясашган. Аввалига юк ташиш учун ишлатилган ва "Баржа Nº1" деб аталган, сўнгра "Атлетик"нинг Баржаси" деб қайта номлашган.



Анчагина катта.



Анъана 1983 йилда бошланган. Ўшанда Хавьер Клементе қўл остидаги "Атлетик" еттинчи ва ҳозирги пайтга келиб охиргисидан битта олдинги чемпионликни қўлга киритган: жамоа ўшанда сўнгги турда "Реал" устидан ғалабага эришган ҳолда ғолибликни қўлга киритган. Олдинги совринлар автобусда бутун шаҳар бўйлаб айланиб нишонланган бўлса, бу сафар оригинал йўл тутилди.

1983 йил 3 майда Бильбао орқали ўтадиган Нервион дарёсига баржа тушди ва унга футболчилар ва мураббийлар штаби чиқди. Қуйидаги суратда ўша турнирдаги ғалаба шарафига аталган маросим!




Қирғоқда яна бир миллионга яқин инсон (ҳа-ҳа, бу бадиий муболаға эмас) ва махсус қайиқларда жамоа билан яқинроқ бўлиш учун пул тўлаган мухлислар. Аниқроғи Андони Субисаррета, Андони Гойкоэчеа ва Испания терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Луис де ла Фуэнтенинг ёнида.



"Атлетик" келаси мавсумда олтин дублни расмийлаштирди: лига ва Испания кубогини олди. Шу ҳолат такрорланди: бу жамоага омад олиб келади дея ҳисоблашди. Эндиликда ҳаттоки кўпроқ одам йиғилди: 1,2 миллион.



Ўшанда ҳеч ким бу сайр кейинги марта фақатгина 40 йилдан сўнг такрорланишини тахмин қилмаганди.


"Атлетик" ўзига хос катта воқеалар учун баржани сақлаганди. Суперкубокдаги ғалабани у сиз нишонлашди

Баржа бу вақт давомида Бильбао денгиз музейида эди. Басклар Испания суперкубогини икки бор (2015 ва 2021 йилларда) ютишган бўлса ҳам ғалабани баржада нишонлашмаганди. Масштаб тўғри келмайди деб ҳисоблашди ва вақтинча автобусдаги парадларга қайтишди.

2020 йил Бильбао шаҳар кенгаши узоқ вақтдаги танаффусдан сўнг баржа реконструкция қилинишини анонс қилди ва кемани тартибга келтирди (200 минг евро сарфланди).

Баржа 2024 йилда яна керак бўлиб қолди. Шундай қилиб уни тантанага бир неча кун қолганда сувга туширишди.




Анъананинг муҳимлигини тушунинг: шаҳар аҳолиси баржа ўтиш пайтида уйларнинг томи ва ҳатто дарёга қараганда балконларни ижарага олишди. Нархлар 700дан 1500 еврогача.



Баъзилар бутун уйларни эгаллаб олишди.



1984 йилги ғолиблар яна бирга: бундай воқеани ўтказиб юбориш мумкинмасди.



Айтганча, баржа ғояси "Атлетик"га тегишли эмас: буни илк бор иккинчи лигадаги ғалабадан сўнг 1924 йилда қўшни "Асеро" (у ҳам Бильбаодан)дагилар амалга оширишди. Кеманинг ўзи эса ўтган Бискайя провинциясининг XIX асрдаги саноат рамзидир.

Шаҳардаги машҳур ва  XX асрда пайдо бўлган "Нервион дарёси бўйлаб" қўшиғи анъана билан боғлиқ. Композиция шаҳарда тез-тез айтиладиган ибора билан бошланади: "Нервион дарёси бўйлаб баржа тушди...". Улар буни "Асеро"га бағишлашган, аммо у эндиликда асосан "Атлетик" билан боғланади.




Баржа 40 йил ичида илк бор фақатгина қўшиқлардагина сувга тушмади.


Sports.ru сайтидан Абдусалом Джалилов таржимаси

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика