RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  212 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

"Атлас шерлари" ЖЧ билан хайрлашган "қизиллар"га қарши (ПРЕВЬЮ) Новости

"Атлас шерлари" ЖЧ билан хайрлашган "қизиллар"га қарши (ПРЕВЬЮ)

Бугун ўтказиладиган Жаҳон чемпионати "F" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Канада – Марокаш учрашуви хусусида сўз юритамиз.

Канада термаси иккита учрашувдан сўнг бирорта ҳам очко ололмасдан квартетда 4-ўринни эгаллади ва плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди. Марокаш жамоаси тўрт очко жамғарган ҳолда 2-ўринда ва фақат урилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқ (+2 ва +3) ҳисобига Хорватиядан ортда боряпти.



Ҳердманни маъносиз ўйинда бошқа ўйинчиларга ўйнаш имкониятини берадими?

Жон Ҳердман жамоа ичидаги атмосфера ҳақида қайғуради. Бу канадаликлар учун турнир аҳамиятига эга бўлмаган ўйин бўлгани боис асосий таркиб ва захира футболчилари аралаш ҳолда майдонга тушишлари мумкин. Сэм Адекугбе, Жуниор Хойлетт ва Лукас Каваллини – бу мақомга энг яқин келадиганган уч футболчи.

Аллақачон 39 ёшга кирган ва бу ўйин нафақат терма жамоа учун, балки умуман фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкин бўлган Атиба Хатчинсон катта эҳтимол билан майдонга тушади. Сардор чиройли хайрлашувга лойиқ эди ва канадалик мухлисларнинг олқишлари остида Хатчинсон иккинчи таймда захира ўриндиғига ўтириши мумкин. Лиам Фрейзер ва Самуэль Пьетте узоқ вақтдан бери унинг давомчиси ролига тайёр эдилар.

"Монреал"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Исмаил Коне ҳам илк дақиқаларданоқ майдонга тушиши кутилмоқда. Тўрт йилдан сўнг Канада 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг учта мезбонидан бири бўлади ва ўзининг тўлиқ салоҳиятини очиб бермаган Коне Канада ўйинчиларининг янги авлодидан ва умуман, Қатардаги мусобақа учун ёшлар жамоасидан жалб қилинган ягона ўйинчидир. Канада сафидаги Исмаилга катта умид боғланган. Хавбек олдинги иккита ўйинда 77 дақиқа ўйнади ва Стивен Эуштакиуга дам бериш мантиқан тўғри юриш бўлади.



Дэвис қайси позицияда ўйнаб, қандай вазифаларни бажаради?

"Бавария" футболчиси Альфонсо Дэвис – канадалик Давид Алаба. Замонавий футболдаги энг кўзга кўринган чап қанот ҳимоячиларидан бири, у исталган позицияда ўйнашга қодир, жамоанинг сўнгги учликдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда фойдали, бу эса ундан марказда фойдаланиш имконини беради.

Дэвис хорватияликлар билан баҳсда чап қанот ярим ҳимоясида ўйнади. Ҳердман максимал ҳужум модулини афзал кўради деб фараз қилсак, жамоа манфаатлари нуқтаи назаридан, Алфонсо чап қанот фуллбеки сифатида энг фойдали бўлади ва унинг Ашраф Ҳакими билан дуэли ўйин натижасини аниқлашда ҳал қилувчи омиллардан бири бўлади.



Реграгуи – марокашлик "сеҳргар": янги мураббий билан "Атлас шерлари" янада кучайишди

Валид Реграгуи август ойининг сўнгги кунида Марокаш терма жамоаси бошқарувига келганди. Мураббий дарҳол жамоа лидерлари орасида ўзиники бўлишга муваффақ бўлди ва "Атлас шерлари" ҳали у билан мағлуб бўлишмади: бешта ўйин, улардан учтаси назорат ўйини эди ва иккитаси Жаҳон чемпионати баҳси эди. Бу ўйинларда марокашликлар етти марта рақиб дарвозасини ишғол қилишди ва бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.

Энг муҳими, "шерлар" расмий даражада ютқазмасдан (32 ғалаба, 13 дуранг) 45 ўйиндан иборат ҳашаматли серияни сақлаб қолишда ва оширишда давом этмоқда. Марокашликларнинг ҳужумда максимал самарадорликка эришиш қобилияти дарҳол кўзга ташланади. Жамоа аввалги бешта расмий ўйиндан тўрттасида биттадан кўп гол урган.



"Атлас шерлари" тактика бўйича ҳар доим рақиблардан устунроқ: мураббийлар штаби Канадага қарши баҳс учун нимани ўйлаб топади?

Марокашликларнинг Қатардаги мусобақада ўтказган ҳар икки учрашуви "Атлас шерлари"нинг тактик жиҳатдан мослашувчан жамоа эканлигини кўрсатди. Хорватияликлар билан тўқнашувда Реграгуи бор эътиборини рақибнинг ўрта чизиғини ушлаб туришга қаратди, натижада "шашкачилар" боши берк кўчага кириб қолишди – аслида болқонликлар рақиб дарвозаси олдида бирорта ҳам вазият ярата олишмади. Бельгияликлар билан ўйинда Марокаш қанотларнинг фаоллиги, фикрлаши эвазига Зиеш бундан ҳам кўпроқ ютуқларга эришди.

Канада билан ўйнашнинг энг мумкин бўлган вариантларидан бири – бу майдон марказида тезликни ўзгартиришни танлаш. "Кэнакс"нинг иштиёқини тўхтатиш учун марокашликлар қайсидир босқичда рақибга ўйиннинг жуда юқори тезлигини таклиф қилишлари мумкин. Рақибнинг жисмонан яхшироқ кўринаётганини инобатга олсак, бундай ёндашув тарозини африкаликлар фойдасига оғдириши мумкин.


Эҳтимолий таркиблар

Канада: Сент-Клэр, Жонстон, Витория, Миллер, Бьюкенен, Хатчинсон, Адекугбе, Осорио, Коне, Дэвис, Дэвид

Марокаш: Буну, Ҳакими, Агерд, Саисс, Мазрауи, Амрабат, Зиеш, Оунахи, Сабири, Абухляль, Эн-Несири

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика