"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
25 ноя 2024 18:24
Новости
"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед"нинг нидерландиялик ҳужумчиси Жошуа Зиркзее қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Goal.com хабарига кўра, 23 ёшли нидерландиялик футболчи қишда ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи бўлаётган Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоасига ўтиши мумкин. Қайд этиш жоиз, Манчестер клубининг янги мураббийи Рубен Аморим Зиркзее билан ишлашдан манфаатдор эмас.

Форвард "қизил иблислар" сафига 2024 йилнинг ёзида Италиянинг "Болонья" клубидан келиб қўшилганди.
Жошуа Зиркзее жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида Англия чемпионатида 12 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва ва 1 та голли пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии