RU

Последние новости

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  1 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  16 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  7 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  17 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Асрор Ғофуров: "Суперлигада ҳеч ким "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди" Новости

Асрор Ғофуров: "Суперлигада ҳеч ким "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси сўнгги турда "Суғдиёна"га мағлуб бўлганига қарамасдан Суперлигада қолиш вазифасини уддалади.

Мазкур учрашувдан сўнг термизликларнинг тажрибали футболчиси Асрор Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Биринчи галда яқинда якунига етган "Суғдиёна" билан учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

Бугун майдонга яхши тайёргарлик ва кучли иштиёқ билан чиққандик. Ҳар доимгидек яна нимадир панд бериб мағлубиятга учрадик. Аслида ғалаба қозонишимиз керак эди. Дуранг натижага ҳам рози эдик десам муболаға бўлмайди. Мавсумни якунлаб олдик. Мухлисларга раҳмат айтаман.

-  Қийин ўтган мавсум якунида "Сурхон" Суперлигада кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқди. Мавсумни тўлиқ бу жамоа таркибида ўтказдингиз. Жамоанинг қийин бу даражада қийналганини нима билан боғласак бўлади? Пандемия, мураббийлар алмашинуви, тўхталишлар танаффуслар....

- Айтганингиздек жуда ҳам оғир мавсум ўтказдик. Пандемия, оралиқдаги катта танаффуслар, нафақат бизга барча жамоаларга тўсқинлик қилди. Шунга қарамасдан Суперлигада қолиш вазифасини бажара олдик. Бундан барчамиз хурсандмиз.

- Бу йилги Суперлига қайси жиҳати билан аввалгисидан ажралиб турди? Ўзбекистон чемпионатидаги иккинчи мавсумингиздан қандай таассуротлар қолди? Бу йил Суперлигада ўсиш кўрдингизми ёки аксинча пасайиш?

- Суперлига йилдан йилга ўсмоқда. Юқорида таъкидлаганимдек тўхталишлар чемпионатнинг бир текисда ўтишига таъсир ўтказди. Таассуротларим жуда яхши. Муҳими ҳеч бир жамоа "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди. 

- Клубдаги ички муаммолар, молиявий қийинчиликлар ҳам жамоанинг натижаларга таъсир ўтказди дея оламизми?

- Ҳозирда 1-2 клубни ҳисобга олмаганда қолган барча молиявий қийинчиликлар гирдобида. Бунинг таъсири жамоамизга кўзга ташланадиган даражада бўлмади. Майдонга тушгач фақат ғалаба сари интилиб, жамоанинг ор-номуси учун ҳаракат қилиш керак Шахсий муаммолар, молиявий қийинчиликлар иккинчи даражали деб ўйлайман.

- Ҳозирги вақтда чарчоқ аломатлари, жисмоний томондан тикланиш учун вақт камлиги каби омиллар Ўзбекистон кубоги баҳсларида жамоага тўсқинлик қилмайдими?

- Жисмонан тикланиш осон эмас. Лекин Европа жамоаларининг тақвимига қарасак бизда тайёргарлик кўриш учун вақт етарли.

- Хориж клубларидан таклифлар қабул қилдингизми? Биламиз, ўз вақтида Туркиянинг бир нечта клубларида тўп тепгансиз...

- Олдинда кубок турнири бор. Таклиф бўлса ўрганиб чиқаман. Айни пайт аниқ таклифлар йўқ.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика