RU

Последние новости

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Асрор Ғофуров: “Бангладешга ўтишим ортга ташланган қадам эканини биламан, бироқ ўша вазиятда бошқа чорам йўқ эди” Новости

Асрор Ғофуров: “Бангладешга ўтишим ортга ташланган қадам эканини биламан, бироқ ўша вазиятда бошқа чорам йўқ эди”

Ўтган мавсумни “Сурхон”да ўтказган ва кейинчалик ЎФА томонидан четлатилган Асрор Ғофуров ҳозирда Бангладеш чемпионатида тўп тепмоқда.

Футболчи билан боғланиб, у билан янги жамоаси ва мақсадлари борасида суҳбатлашдик. 

Бангладешга йўл олиши борасида

- “Сурхон”даги хунку воқеадан кейин ЎФА футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатди. Чемпионат баҳслари ҳам тугаб, янги мавсум бошланишига эса яна 4-5 ой вақт бор эди. Шунча вақт уйда ўтиришни истамадим. Бу орада Бангладешнинг 2-3 жамоаси менга таклиф билан чиққанди. Бироқ мен барчасига рад жавобини бериб келаётгандим. Кутилмаган вазият юзага келганидан сўнг спорт формамни ушлаб туриш учун ҳам “Саиф Спортинг” таклифини қабул қилдим. Чунки қанча вақт ўйнамасам, бу менинг спорт формамдан чиқиб кетишимга сабаб бўларди. 

Шартномаси муддати ва шароитлар тўғрисида 

- “Саиф Спортинг” билан 2022 йилнинг 31 августига қадар шартнома имзоладим. Бу клуб Бангладешнинг энг яхши 3-4 жамоасидан бири ҳисобланади. Клуб менга барча шароитларни яратиб берган. Умуман олганда, клуб тизимида яратилган имконият ва инфратузилма бизнинг Суперлига жамоаларидан асло қолишмайди. Қисқаси, барчаси мени қониқтирмоқда.

Бангладеш футболи савияси борасида

- Ҳозирча чемпионат ўйинлари бошлангани йўқ. Кубокда иштирок этдик. Савия жиҳатидан бизнинг футболга солиштириб бўлмайди. Бу ерда футбол босқичма-босқич ривожланмоқда. Дейлик, ҳар бир жамоада яхши савияли легионерлар бор. “Саиф”да ҳам Бангладеш миллий терма жамоаси сардори ва бир нечта футболчилари тўп тепади. 

Бу ерга келиши ҳақида

- Бангладеш чемпионатига йўл олишим ортга ташланган қадам бўлиши мумкин. Лекин бир нарсани тушунинг, мен уйда ўтириб кутганимда, спорт формадан чиқиб кетардим. Ўша вазиятда бошқа йўлим йўқ эди. Шу томонларини инобатга олиб, “Саиф Спортинг” таклифини қабул қилдим. 

Асосий мақсад хусусида

- Мақсадимиз – чемпионликни қўлга киритиш ҳисобланади. Чунки жамоамиз таркиби бунга муносиб. Бизда Нигерия, Руанда миллий терма жамоаси футболчилари ҳам бор. Тажрибали мутахассис фаолият юритмоқда.  Шунингдек, маҳаллий яхши ижрочилар ўйнамоқда. Ишонаманки, мавсум якунида биз албатта асосий мақсадимизга эриша оламиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика