RU

Последние новости

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  2 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Асрор Гафуровга Сербия клубидан таклиф тушди Новости

Асрор Гафуровга Сербия клубидан таклиф тушди

Хабарингиз бор, 2015 йилнинг январида Туркия биринчи лигаси иштирокчиси “Манисаспор”га кўчиб ўтган “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси Асрор Гафуров ушбу жамоа билан тузилган шартномасини яқинда бекор қилган эди.

Боиси ёш истеъдодли ҳимоячи 3,5 йиллик шартнома имзолаган мазкур клуб ўтган мавсум якунларига кўра Туркиянинг иккинчи лигасига тушиб кетди. Қоидага кўра, иккинчи лигада легионер футболчи тўп суриши мумкин эмас. Қолаверса, ҳамюртимиз ҳам бу лигада ўйнаш ниятида бўлмагани сабабли томонлар ўзаро келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилишганди.

Маълум бўлишича, ўтган йили Турк биринчи лигасида порлаб чиққан қанот ҳимоячимизга Сербиядан чақирув бўлмоқда. Серб супер лигасида иштирок этадиган жамоалардан бири Асрорни ўз сафида кўриш ниятида. Шу боисдан ҳозирда унинг агенти мазкур масала юзасидан музокараларга киришди. Агар барчаси муваффақиятли якунланиб, томонлар ўзаро келиша олишса, Сербия чемпионатида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчилар сони икки нафарга етади.
Биласиз, ҳозирда Сербиянинг “Явор” клубида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб бормоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика