RU

Последние новости

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  7 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  10 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  51 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда" Новости

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда"

Про лига 19-турдан ўрин олган "Турон" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба бизга иккинчи ўрин учун имконият бериши мумкин эди. Футболчиларда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кўрмадим. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Йилни охирига келиб футболчилар етишмовчилиги қийнамоқда. Ҳимоя чизиғида футболчиларимиз камлик қилмоқда. Таянч ярим ҳимоячиларимизни марказий ҳимояда ўйнатмоқдамиз. "Турон" футболчиларнинг индивидуал маҳорати, тезлик ва маҳорат ҳисобига ғалаба қозонди. Гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз",- дейди Асрор Алиқулов.

- Тажрибали футболчилардан бири, тўпурар бўлиб турган Жасур Холтўраевнинг захирада қолиши нима билан боғлиқ?

- Рақиб ҳимоячиларининг имкониятидан келиб чиқиб таркибда айрим ўзгаришларга қўл ургандик. Самандар Шодмоновда пас бериш маҳорати юқори. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган Бекзод Сувонов яхши таассуррот қолдирди. Жароҳати борлиги учун уни алмаштиришга қарор қилдик. Иккинчи бўлимда Шодмоновнинг паслари, Холтўраевнинг тезлиги ҳисобига ўйинни кучайтиришни мақсад қилган эдик. Лекин режамиз иш бермади. Жасур Холтўраев сингани тажрибали футболчиларнинг захирада қолгани шу билан боғлиқ. Самандар ва Жасур бир-бири билан яхши тушуниб ҳаракат қилади. 

- Фахриддин Алимов билан келишув қандай бўлган? Ижара асосида жамоага ўтганми? 

- Мавсум бошида "Шўртан" таклиф қиладиган маошга ҳамма футболчи ҳам келмас эди. Таркибда қийналганимиз сабаб ижара асосида айрим футболчиларни жалб қилдик. Бор футболчиларимиз билан ишлаяпмиз. Майдонга чиқаётган футболчилардан фақат футбол ўйнашни талаб қилмоқдамиз. Футболчилардаги иштиёқ йўқлиги боис сўнгги бир неча турдан бери ғалаба нималигини билмаяпмиз. 

- Кейинги мавсум ушбу таркибни сақлаб қолишга ишоняпсизми? Футболчиларнинг бошқа жамоаларга ўтиб кетиш ҳавфи қандай?

- Футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатган вақтларда уларга қайсидир жамоалардан таклифлар бўлди. Қолганларга эса йўқ, бунга футболчининг ўзи айбдор. Трансфер таъқиқи сабаб "Шўртан" бошқа футболчи ололмаслиги мумкин. Бунинг оқибатида жамоа яхши ўринлар учун кураша олмайди. Трансферларни раҳбарият ҳал қилади. 

- ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев сўнгги чиқишларини бирида Асрор Алиқуловни Про лицензиясига ўқитамиз деб таъкидлади. Ҳозирда бу борада ишлар қандай кетмоқда?

- Мавсум аввалида "Машъал"дан сўнг "Шўртан"ни қабул қилиб олиш менга янги ғояларни синаб кўриш имконини берди. Суперлигада барибир савияси баланд. Про лицензиясига ўқишлар бошланса албатта ўқиб яхши жамоаларда фаолият олиб бориш ниятим бор. Кейинги йил ҳам "Шўртан"да ишлайманми йўқми буни вақт кўрсатади. Таклифлар бор, лекин бу борада ўйлашга вақт йўқ.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика