RU

Последние новости

09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  3 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  38 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  18 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1

Асрор Алиқулов: "Қишки трансферларда дарвозабон олиш режамиз бор эди. Илёсовни эса қўллаб-қуввтлаймиз" Новости

Асрор Алиқулов: "Қишки трансферларда дарвозабон олиш режамиз бор эди. Илёсовни эса қўллаб-қуввтлаймиз"

"Қизилқум" бош мураббийи Асрор Алиқулов Суперлиганинг учинчи тури доирасида ўтказилган "Металлург"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Металлург

Шахзодбек Гофурбеков - 58'

Суперлига. Тур 3

19/03/2023, 16:00

0
:
1
Завершен

Кызылкум

45'
90'
22'  Худойшукур Саттаров
45'  Мухаммадали Аликулов
58'  Шахзодбек Гофурбеков
58'  Бектемир Абдуманнонов
73'  Марко Обрадович (Ҳусниддин Гафуров)
90'  Бектемир Абдуманнонов (Асилбек Каюмов)
10'  Ифеанйи Ифеанйи
42'  Николай Тарасов
45'  Ойбек Нурматов (Олег Толмасов)
67'  Авазхон Маматхуджаев
68'  Алишер Санаев (Шерали Джураев)
71'  Ислом Кенжабоев
78'  Джасур Холтураев (Виктор Мбаома)
78'  Авазхон Маматхуджаев (Ислом Тошпулатов)

"Металлург" муваффақиятсиз стартини ҳисобга олиб, илк дақиқалардан катта босим билан ҳаракат қилди. Ғалаба учун охиригача курашишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Режамиз қарши ҳужумда вазиятлар яратиш эди, амалда шундай ҳам бўлди. Биринчи бўлимда яратилган имкониятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Қизил карточка кўп режаларимизни бузиб юборди. Футболчилар 10 киши бўлсада, қўлларини туширмай ўйинни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди",- дейди Асрор Алиқулов. 

- Биринчи бўлимдаги қизил карточка бўйича футболчингиз билан гаплашдингизми? Эътироз билдиргани учун четлатилдими?

- ВАР кўрган. Кийиниш хонасида кўрганимда иккита футболчимизнинг ҳам оёқлари қонаб кетганди. Бутсанинг таг қисми оёқ устига қўйилган бўлиши мумкин. Футболчи ҳакамга шуни кўрсатмоқчи бўлган. У вазиятда ҳакам ҳақорат қилганини, футболчи бундай демаганини айтяпти. 

- Сизни ёшларга имконият берадиган мураббий сифатида биламиз. Бугун майдонга тушган легионерларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Бугун кўпроқ яккакурашлар кўп бўлди. "Металлург" босим уюштиришга, фол эвазига қарши ҳужумга ўтишимизга йўл қўймаётганди. Ўйин бошидан сариқ карточкалар кўпайиб кетганлиги сабабли футболчиларга эҳтиёткорликни буюрдик. Биринчи контакдан Ифеани огоҳлантирилди. Ўйинни кўриб таҳлил қиламиз, хатоларни батафсил ўрганамиз. 

- "Қизилқум" бир киши кам бўлсада, "Металлург"га яхши босим уюштирди. Жамоа кейинги турларда ҳам шундай ўйинайдими, рақиб эса "Насаф"...

- Навбатдаги икки рақиб жуда кучли ва юқори савияли футболчиларга эга. Босим уюштириш "Металлург" футболчиларидан келиб чиқиб қилинди. Бугунги ўйинда айрим футболчиларга прессинг қилиш, тепароқ ўйинаш айтилганди. Бу футболчиларнинг ўсиши учун ҳам керак. 

- Ислом Тошпўлатовнинг ҳолати 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми?

- Кўп ўйинларда тўпсиз ўйнашга тўғри келяпти. Исломда тўп билан ҳаракат қилишда муаммо йўқ. Лекин ҳимояланиш томонлама камчилиги кўп. Футболчи тўпсиз ҳам ўйнашни билиши керак. Қисқа вақт ичида буни тўғирлаши лозим. 

- Жавоҳир Илёсов сўнгги ўйинларда ишончсиз ҳаракат қилмоқда. Хатолари эвазига жамоа мағлуб бўляпти...

- 10талик лимит қийнаб қўйди, десак ҳам бўлади. Дарвозабон олиш ниятида бўлдик. Раҳбарият қайсидир томонлама қўллаб-қувватлайди ёки аксинча.  Сўнгги кунгача иш олиб борилди. Роликларни кўриб олиш хато бўлиши мумкин эди. Кейинги ўйинларгача хатоларини тўғирлайди, деб ўйлайман. Уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Чунки Жавоҳир Илёсов ва Артём Макосиндан бошқа дарвозабонимиз йўқ. Икки дарвозабонимиз трансферлар ойнаси очилгунигача асосий посбонларимиз бўлишади. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика